NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Попда қурилаётган цемент заводида сентябрда 700 киши иш бошлайди

Январь 23
23:11 2018

Бугунги кунда вилоятимизда қурилиш кўлами кенгайгани, иқтисодиётнинг мазкур тармоғига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бораётгани қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган янги корхоналар барпо этишни тақозо этмоқда. Поп тумани “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги собиқ “Ўзрубероид” масъулияти чекланган жамияти негизида хитойлик ҳамкорлар иштирокида цемент заводи барпо этишга киришилгани мазкур масала ечими йўлида муҳим қадам бўлди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда хитойлик мутахассислар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар, меҳнат фахрийлари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Тадбирни Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов очди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров 2017 йил 7-8 июль кунларидаги ташриф чоғида Президентимиз томонидан вилоятимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, айни масалада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида муҳим вазифаларни белгилаб берилгани ва шу асосда саноат корхоналарини техник ва технологик янгилаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш юзасидан қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида алоҳида тўхталди. Мазкур кичик саноат зонаси ҳудуд иқтисодиётининг янада юксалишига, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Иштирокчилар кичик саноат зонасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишдилар. Ош тортилиб, дуои фотиҳа қилинди.

Лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлган ушбу саноат корхонасига Хитойнинг “Si Hop” компаниясидан энг замонавий технология олиб келиб, маҳаллий хомашёдан йилига 500 минг тонна цемент ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Корхона ишга тушгач, бу ерда 700 га яқин янги иш ўрни яратилади.

– Цемент заводи қурилишини жорий йил сентябрь ойига якунлаб, ишга туширамиз, - деди муҳандис-технолог Ё Шин Ванг. – Бундай йирик лойиҳани Наманганда амалга ошираётганимиздан мамнунмиз. Ва албатта ҳамкорлигимизни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон ҳукумати ва вилоят раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Мухтасар айтганда, вилоятда барпо этилаётган кичик саноат зоналари хусусий секторни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рақобатбардош маҳсулотлар турини кўпайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, иқтисодиётимиз барқарорлигини, аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш ва бандлик масаласини ҳал этишда янги имкониятлар эшигини очади.

 

Мавзуга оид

  1. Лола Каримова-Тиллаева: Тошкентда қайта қурилаётган масжидга

    Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номи Тошкент шаҳрида қайта қурилаётган масжидлардан бирига қўйилади. Бу ҳақда марҳум президентнинг иккинчи қизи Лола Каримова-Тиллаева маълум қилган.

    2016-09-13 12:40:50985
  1. УЕФА президентлиги учун номзодлар маълум қилинди, сайлов 14 сентябрда

    УЕФА президентлиги учун номзодлар рўйхати маълум қилинди. Ташкилот матбуот хизматининг хабар беришича, Европа футболи раҳбари бўлиш учун 3 функционер кураш олиб боради, деб хабар беради «olamsport.com» нашри.

    2016-07-24 09:40:00827
  1. Наманган: Попда ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

    Ушбу ишлар амалга ошгач 11 та МФЙнинг 30464 кишилик аҳолиси ичимлик суви билан узлуксиз таъминланади. 5880 та хонадонга сув киради. Наманган вилоят “Қишлоқичимликсувтаъминот” МЧЖ раҳбари, тадбиркор Олимжон Шариповнинг айтишича ишни сифатли ва тезкор бажариш асосий вазифа қилиб белгиланган.

    2017-12-30 14:18:251269
  1. Интернетда Истамбул аэропортидаги портлаш видеотасвирлари: 10 киши нобуд бўлган, 60 киши яраланган

    Тарқалаётган видеолардан маълумки, воқеа жойида турк милий хавфсизлик хизмати ходимлари навбатчилик қилмоқда. Отатурк халқаро аэропортидан одамларни кўчирилаётгани ҳам кўриниб турибди. 

     

    2016-06-29 08:09:04938
  1. ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЯНГИ ЛОЙИҲА УСТИДА ИШ БОШЛАДИ

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлаган. Аввалроқ "Буюклар бисотидан" рукнидаги яна бир янги албомдан жой олувчи Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланаётган қўшиқлар устида иш бошлангани ҳақида хабар бергандик. 

    2016-05-29 18:48:391021

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz