NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди

Май 20
18:53 2018

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Мазкур суд мажлисида фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини ўқув юрти ҳовлисида олаётган пайтда қўлга тушган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд ишида аниқланишича, судланувчи Оқил Маҳкамов коллежнинг учинчи босқич ўқувчи қизларидан бирини Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган "Олтин халқа" халқаро мусиқий танловида қатнашишига рухсат олиш учун 2 минг доллар бериши, танловда биринчи ўринни олганидан кейин Тошкент давлат консерваториясига давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши, ўқишга киргандан сўнг яна 500 доллар беришларини айтиб, ҳозир 2 минг доллар беришни талаб қилган.

Бу қилмишлари орқали судланувчи Маҳкамов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28, 211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган.

Ўқитувчилик касбига доғ туширган Оқил Маҳкамовни айбдор деб топган суд унга нисбатан Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан энг кам ойлик иш ҳаққининг 55 баравари миқдорида, яъни 9 миллион 473 минг 200 сўм жарима жазоси тайинлади.

Мавзуга оид

  1. Олтин медални қўлга киритган спортчимиз 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланади

    Риодаги олимпиадада ғолиб бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум бўлди

    2016-07-23 15:04:34959
  1. Сочидан учган Ту-154 Қора денгиз устида қулаб тушган, омон қолганлар йўқ

    Россия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт самолёти Сочи аэропортидан чиқиб, 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолган.

    2016-12-25 12:12:48558
  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051464
  1. Пора бериш ва олди-бердида воситачилик қилиш ёҳуд ЖКнинг 2014 йилдан бери уч марта ўзгарган моддалари

    Биргина Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси (Пора бериш) ҳамда 212-моддаси (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш)га 2014 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикасининг Қонунларига асосан уч маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    2017-06-11 00:43:361007
  1. Фирибгарлик учун жазо чораларига аниқлик киритилди

    Жиноят кодексига фирибгарлик учун жазога оид ўзгартишлар киритилди.

    2016-12-28 08:43:51782

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz