NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Эълоннома бўлими 12:36 22/10/2018
Батафсил
Ватан десам, тилимдан бол томади 18:12 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тилимиз жуда бой, лекин биз ғарибмиз. Кейинги пайтларда тилимиздан латиф сўзларимиз йўқолиб бормоқда. Айниқса, ёш ўғил-қизларимиз “Ассалому алайкум!”, “Марҳамат”, “Кечирасиз”, “Хуш келибсиз” каби миллий қадриятларимиз, юксак обоб ахлоқимиз мезонига айланган каломларни истеъмолимизда кўпроқ фойдалансак, она тилимизга шунчалик эҳтиром кўрсатган бўламиз.

Батафсил
Ёшларнинг тилимизга бўлган эътибори қандай? 16:37 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тил бу миллий мерос. Ҳар бир ҳалқнинг ўз маданий услуби бўлганидек тил ҳам асралиши ва ҳурмат қилиниши керак бўлган буюк бойликдир. Ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларда тилга бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Бинобарин, тил – миллатимиз фахри, ғурури. Айни пайтда орзу-умидларимиз, мақсад-интилишларимиз бўй кўрсатадиган кўзгу ҳисобланишини унутмаслик керак.
Батафсил
Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол... 15:10 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар.
Батафсил
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун: она тилим 14:47 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оламшумул садо бўлиб янградинг
Тўмариснинг метин қалқонларидан.
Мен эса номингни топмоқ истадим
Навоий ва Бобур девонларидан.
Батафсил

Пойтахтлик шифокорлар Наманганда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказишмоқда

Июнь 07
20:10 2018
Айни кунларда республика тиббиёт олийгоҳлари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, клиник шифохоналари олим шифокорлари, етакчи мутахассислардан иборат гуруҳ Наманганда фаолият юритмоқда. Улар билан вилоят даволаш-профилактика муассасалари тажрибали шифокорлари ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бу ҳақда namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига журналист Абдулла Ғозиев хабар берди.
Дастлаб Поп, Чуст, Тўрақўрғон ва Наманган туманларидаги қишлоқлар ва уларга туташ ҳудудларда яшовчи тиббий ёрдамга муҳтож кишилар чуқурлаштирилган тиббий кўрикка чорланди. Ҳар куни юзлаб нуронийлар, болалар ва оналар саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилмоқда.
 
 
Хусусан, Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 60-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида кечган тиббий тадбир боис аҳоли малакали тиббий хизматдан баҳраманд бўлди. Республика ихтисослаштирилган урология маркази, Республика акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, республика кўз касалликлари шифохонаси, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва бошқа нуфузли клиникаларнинг таниқли мутахассислари тўққиз турдаги йўналишлар бўйича одамларни қабул қилади.
 
 
"- Биз кекса авлод вакиллари ҳам фурсатдан фойдаланиб, ўзимизни безовта қилаётган касалликлар бўйича олим-шифокорларга мурожаат қилдик. Зарур тавсияларни олиб, мамнун кайфиятда уйга қайтяпмиз. Халқ саломатлиги учун қайғураётган, одамлар соғлом ҳаёт кечиришини таъминлаётган давлатимизга минг раҳмат,- дейди меҳнат фахрийси Абдурасул ота Аббосов. – Шундай элпарвар юртда яшаётганимизга шукроналар айтиб, чекка ҳудудларни ҳам “Обод қишлоқ”қа айлантириш учун қилинаётган эзгу ишларга ривож тилаб, дуодамиз".
Соғломлаштириш тадбири давом этмоқда. 9 июнга қадар вилоятдаги барча туманлар аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Мавзуга оид

  1. Мессининг тақдири шифокорлар қўлида
    Аргентина терма жамоаси таркибидаги ўйинда жароҳатини кучайтириб олган Лионель Месси Жанубиий Америкадан Париж орқали "Барселона" таркибига келиб қўшилди.
    2016-09-05 09:19:10653
  1. Наманганда саломатлик тарғиботи: аҳоли чуқурлаштирилган кўрикка ошиқмоқда
    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига қараганда, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига, 20 фоиз яшаётган экологик муҳитга, 15 фоиз ирсий омилларга, бор-йўғи 10 фоиз тиббиётга боғлиқ экан. Демак, ҳар бир инсон соғлом ва узоқ умр кечиришга интилар экан, аввало, юксак тиббий билим ва маданиятга эга бўлиши лозим.
    2018-09-07 17:30:35747
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101256

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz