NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Президент Алишер Усмонов ҳақида: Биз бунақа ватандошларимиз билан ғурурланишимиз керак!

Март 05
10:13 2019

Россиялик миллиардер, “USM Holdings” компанияси асосчиси, келиб чиқиши наманганлик Алишер Усмонов “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси учун 50 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 28 февраль ва 1 март кунлари Наманганга ташрифи чоғида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишида таъкидлаб ўтди.

- “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича Алишер Усмонов менга бир таклиф қилдиларки, “Агар сиз рухсат берсангиз, ўртоқ Президент, 50 миллион долларни “Обод қишлоқ” бўйича Наманган вилоятига берсам, Сиз шуни қандай қабул қиласиз?”. Мен айтдимки, бу пулларни ҳар бир туманга 20 - 25 миллиард сўмдан биз тарқатмоқчимиз. Бу пуллар, очиғини айтсам, Тошкентга тушди. Бу ваъда эмас, нақд пулни юборди, - дея қайд этди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз шунингдек, фаоллар йиғилишида ноёб лойиҳа сифатида Наманган шаҳрида Алишер Усмонов номи билан халқаро бизнес-марказ ва бизнес-мактаб очишни таклиф қилди.

- Биз бунақа ватандошларимиз билан ғурурланишимиз керак. Тадбиркорлик деяпмиз. Ҳамма ҳам тадбиркор бўлавермайди. Ўқитиш керак, сир-асрорини ўргатиш керак. Наманганда туғилиб, дунёга таниқли тадбиркор бўлиш — бу Наманган ҳавоси, Наманган суви, Наманган халқининг катта эҳтироми ва меҳнатининг натижаси бўлса керак. Наманган ёшларини тарбия қилсангиз, Наманган халқига бутун умр замин ва эсдалик бўлади, - деган Президент.

Маълумот ўрнида, Алишер Бурхонович Усмонов 1953 йилнинг 9 сентябрь куни Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган. У оиладаги тўрт нафар фарзанднинг тўнғичи эди. Унинг отаси Бурхон Усмонов ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, миллиардер Усмонов Президентимизнинг 2018 йил 29 августдаги фармонига асосан давлатимизнинг юксак мукофотларидан бири – “Эл юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган эди.

 

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281591
  1. Мираброр Усмонов давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвонига сазовор бўлди.
     

    2016-09-24 09:38:49990
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:121034
  1. Ташкилотчилик ҳам керак, тарғибот ҳам

    Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан жорий йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган  Давлат дастури қабул қилинди.

    2016-07-27 08:22:55917
  1. Энди хориждаги ватандошларимиз билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 сентябрдаги фармойиши билан «Ташқи ишлар вазирлигининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти» якунларини рўёбга чиқариш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди. 

    2017-09-15 16:35:41866

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz