NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

Президент қарори билан Наманган Маданият коллежининг аввалги мақоми тикланди!

Июнь 28
21:55 2017

Ярим асрдан зиёд ўз тарихига, ўзига хос анъаналарига эга бўлган, водий вилоятларидаги маданият муассасаларини етук кадрлар билан таъминлаб келган собиқ Наманган маданият (техникуми) коллежи  янги ўқув йилидан  бошлаб, яна ўзига муносиб – маданият коллежи мақомида фаолият юритади.

Таълим даргоҳи ҳовлиси байрамона безатилган, ўқитувчи ва ўқувчилар кўтаринки кайфиятда. Мазкур ўқув юртида узоқ йиллар меҳнат қилиб, ёшларга ижод сирларини ўргатиб келаётган устозларнинг кўзларида қувонч ёшлари порлайди. Боиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йилнинг 2 майидаги қарорига асосан, Наманган миллий ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи аввалги номига – маданият коллежига қайтарилди.

Таълим муассасасида айни даврда халқ чолғулари, анъанавий ижрочилик, театр ва техноген санъати, амалий графика, ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади. Жамоа республика ва халқаро кўрик-танловларда мунтазам қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келган.

Манбаларда ёзилишича, «маданият» арабча «мадина» - шаҳар, кенг деган маънолардан келиб чиққан. Араблар кишилар ҳаётини икки турга бўлиб, бирини бадавий ёки саҳройи турмуш, иккинчисини маданий турмуш деб атаганлар. Эндиликда «маданият» атамаси кенг маънода қўлланиб, жамиятнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий–маънавий ҳаётида қўлга киритилган ютуқлари даражасини, ўқимишлилик, таълим-тарбиялилик, зиё ва маърифатни ҳамда турмушнинг маърифатли инсон эҳтиёжларига мос келадиган шароитлари мажмуига айтилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан 2017-2021 йилларга мўлжалланган Дастурда кўзда тутилган маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш борасидаги қонунчилик такомиллашади. Маданият ва санъатнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти юксалиб, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилишига ишонамиз.

Собитхон УСМОНОВ

Мавзуга оид

  1. Янгиқўрғонда бир кунда 10 дан ортиқ аразлашган оила тикланди

    Наманган вилоятида ўтказилаётган яраштириш ойлиги доирасида Янгиқўрғон туман ҳокимлигига қишлоқ ва маҳаллалардан 30 га яқин аразлашган оилалар, мазкур ҳудуддаги имом-хатиблар, диний-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчилар таклиф этилди.

    2017-02-25 11:14:47616
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12961
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401856
  1. 21 октябр – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

    Давлат тили бўлганлигинг

    Давлат эмасми,

    Кемтик эдинг,

    Тўлганлигинг

    Савлат эмасми?

    Ҳатто буюк юртлар сени

    Қилгай таржима,

    Оламни ром қилганлигинг

    Рағбат эмасми?!

    2017-10-17 14:12:443810

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz