NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Президент фидойи ўқитувчи-мураббийларни мукофотлади

Сентябрь 28
19:16 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун (2018 йил 28 сентябрь куни) “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Бу ҳақдаги расмий ҳужжат Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий веб сайтида эълон қилинди.
 
“Мамлакатимизда барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ўзгаришларнинг самараси, юртимизнинг тараққий топган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало, илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан узвий боғлиқдир.
 
Бугун замонавий билим ва касб-ҳунарларни, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган фарзандларимизнинг муносиб камол топишида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг ҳиссаси беқиёс эканини таъкидлаш лозим”, дея қайд этилади фармонда.
 
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида қабул қилинган мазкур фармонга кўра, мамлакатимизда таълим ва тарбия тизимини давр талаблари асосида такомиллаштириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик самарали хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ фидойи Устоз муаллимлар давлатимизнинг юксак мукофотлари – фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.
 
Жумладан, давлат мукофотлари билан тақдирланган заҳматкаш муаллимлар қаторида қуйидаги бир қатор наманганлик ўқитувчи-мураббийларнинг номлари ҳам эътироф этилди:
 
 
“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони билан:

Аббос Мамасолиевич Мамадалиев - Наманган шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси.

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
 
Махпиратхон Турсуновна Мўминова - Уйчи туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабининг математика ва информатика фанлари ўқитувчиси
 
“Дўстлик” ордени билан

Саноатхон Қаҳҳоровна Муҳиддинова - меҳнат фахрийси. 
 
“Шуҳрат” медали билан
 
Дилором Олимжоновна Абдураҳимова  - Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйи директори.

Зарифа Боқижоновна Қурбонова - Наманган давлат университетининг педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси.

Гулбаҳор Маъруфовна Маҳмудова - Чуст туманидаги “Wonderkids school” нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири. 

Раъно Дониёровна Саманова - Янгиқўрғон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси.
 
Роба Солижоновна Ўринова - Наманган шаҳридаги 60-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси.
 
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали таҳририяти жамоаси давлат мукофотлари билан тақдирланган барча ўқитувчи-мураббийларни чин қалбдан табриклаб, уларга келгусидаги шарафли ишларида мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, омад ва улкан зафарлар тилайди.
 
 

Мавзуга оид

  1. Мингта ташаббуссиз, тадбирсиз инсондан, битта тадбирли, ташаббускор, фидойи инсон афзал

    Энг таажжублиси шаҳарда ер, уй-жой масаласида  қонунсизликнинг ҳаддан зиёд болалаганидир. Ҳоким Ахсикент массивида ерфурушлик қилаётганлирни, бунга уй-жой сектори, архитектура томошабин бўлиб турганига йиғилганлар эътиборини қаратди. Шаҳар замини бир ҳовуч ер олиб сотувчилар, бетон қуйиб сотувчилар, ҳовли қуриб сотувчилар қўлида экани бугун кўпчиликка маълум. Уларнинг нафси жиловланмас экан,  ҳар бир наманганликни уйли-жойли қилиш амри маҳол.

    2017-07-26 13:15:062780
  1. 1 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ Чемпионлар оиласи

    1985 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётган Тоҳиржон  Сатимов Наманган Давлат университетини жисмоний тарбия факультетини 1995 йилда тамомлаган. 

    2016-09-29 17:57:161299
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12931
  1. Дубай полицияси тартибли ҳайдовчиларни олтин машиначалар билан мукофотлади

    Ўтган йил ичида 24 балл тўплаган жами 2000 ҳайдовчи мукофотланди. Уларнинг ҳар бирига эсдалик совғалари берилди. Олтин машиначалар кимга насиб қилишини лотерея орқали аниқлашди.

    2017-05-11 15:42:002113

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz