NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил

Президент иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини оширишга фармон берди

Июль 02
20:27 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун (2018 йил 2 июль, душанба) “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.
Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида қабул қилинган мазкур фармонга биноан:
2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилади.
2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи – ойига 184 300 сўм;
ёшга доир пенсиялар – ойига 360 460 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгиланди.
Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши белгиланди.
Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Шунингдек, ушбу ҳужжатда “Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини оширсин” дея қайд этилди.
Президент  Фармонининг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров зиммасига юкланди.

Мавзуга оид

  1. Иккинчи Жаҳон уруши фахрийларини 2 млн. сўмдан мукофотлаш тўғрисидаги фармон эълон қилинди

    Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматига Молия вазирлиги ва Марказий банк билан ҳамкорликда мукофотларни тантанали, байрамона тарзда топшириш вазифаси топширилди.

    2017-04-04 20:45:09622
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12809
  1. Мутолаа маданиятини оширишга тизимли эътибор қаратилади

    Президент фармойиши билан китоб нашр қилиш ва мутолаа маданиятини ошириш бўйича комиссия ташкил этилади.

    2017-01-13 08:47:52503
  1. ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЯНГИ ЛОЙИҲА УСТИДА ИШ БОШЛАДИ

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлаган. Аввалроқ "Буюклар бисотидан" рукнидаги яна бир янги албомдан жой олувчи Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланаётган қўшиқлар устида иш бошлангани ҳақида хабар бергандик. 

    2016-05-29 18:48:39982

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz