NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Президент мулоҳазаларидан  таъсирланган депутатлар нима дейишмоқда?

Июль 22
15:15 2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбарининг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузасини Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят ташкилотидаги фаолларимиз, депутатлар катта қизиқиш билан тинглаб, ўзлари учун тегишли хулосаларни чиқариб олдилар. Улар  чуқур ва атрофлича  таҳлилга бой, истиқболдаги энг муҳим вазифалар белгилаб берилган мазкур маъруза ўзларида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга  дахлдорлик ҳиссини кучайтирганлигини,  жонбозлик кўрсатиб, фидойилик ва ташаббускорлик билан ишлашга даъват этаётганлигини изҳор этмоқдалар. Қуйида ана шундай мулоҳазалар билан танишасиз.

Олимхон МАҚСУДОВ, халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи раҳбари: - Президентимиз маърузаси билан танишар экансиз, унинг ниҳоятда кенг қамровли эканлигига ҳам ишонч ҳосил қиласиз. Мен бир зиёли инсон сифатида партияларнинг оммавий ахборот воситалари тўғрисида билдирилган фикрларга ҳам тўла қўшиламан. Мазкур мулоҳазалар анча аввал етилганлигига ҳам шубҳа йўқ.  Мана бу сўзларга эътибор қаратинг: “Партия газеталарининг умумий сони бугунги кунда 60 мингга ҳам етмаслиги ҳаётдаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар бу нашрларда ўз ифодасини топмаётганидан далолат беради.” Қатор хусусий нашрлар эса нафақат енгил-елпи гапларни, шу билан бирга, муҳим ҳаётий масалаларни атрофлича ёритаётгани учун адади ошиб бормоқда.

Партия нашрлари  улар билан рақобат қилаолиши мумкинми? Албатта. Фақат бунинг учун ижодий изланиш, одамларни қизиқтирадиган мавзуларни, кўпчиликни ўйлантирадиган муаммоларни газета саҳифаларига олиб чиқиш керак. Бунда партия ходимлари,  биз каби фаоллар ҳам четда турмаслиги зарур. Қолаверса, обуна мавсумида таҳририят ҳам, жойлардаги партия ташкилотлари ҳам фаолроқ иш олиб боришлари лозим. Ахир, 150 мингга яқин “Адолат” СДП аъзоси бўла туриб,  атиги 8-10 минг нусха газета чиқишини қандай изоҳлаш мумкин.

Муроджон ЖАЛИЛОВ, “Адолат” СДП Косонсой туман кенгашининг раиси:  Ҳар бир бир сиёсий партия дастурини ва ғояларини тарғиб этишда ҳамда рўёбга чиқаришда энг аввало, депутатларига таянади. Аммо очиғини айтсак, уларнинг ҳозир олиб бораётган ишлари, ҳатто партия кенгашлари билан ҳамкорлиги талаб даражасида эмаслигини тўғри тан олишимиз керак. Чунки вақт кутиб турмайди. Сайловчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлаган ҳар бир депутат буни доимо ёдда тутиши зарур. Акс ҳолда одамларнинг ишончини қозониш мақсадида айтган сўзларимиз баландпарвоз гаплардангина иборат бўлиб қолади. Фаолларимиз депутатлар билан ҳар ҳафта маҳаллаларга чиқиб, аҳоли вакиллари билан ўтказилатган мулоқотларда ҳам бу нарса кўзга яққол ташланмоқда. Мазкур учрашувларда кўп йиллар давомида йиғилиб қолган ва инсонларни ташвишлантираётган муаммолар юзага чиқаётганлиги эса олдинги даврда лоқайдлик, юзакичилик ва хўжакўрсинчилик илдиз отганлигини исботламоқда. Ҳозирги даврда эса бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмайди.

Насиба РАҲМОНОВА, Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси шифокори: Маълумки,  партиямиз ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш шиори остида фаолият олиб боради. Лекин биргина  тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш масаласини олсак, ҳозиргача биронта ташаббус билан чиқмадик ёки қандайдир диққатга сазовор иш қилмадик.  Давлатимиз раҳбари илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини такомиллаштириш бўйича ҳам ўзгаришлар амалга оширилмаганлигини айтди. Бунга ҳам эътироз билдириб бўлмайди, Шу каби масалалар оз эмас. Демак, энди янада қаттиқ ишлашимиз, камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш чораларини кўришимиз даркор.

                                                                           Нурбек АБДУЛЛАЕВ.

Мавзуга оид

  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12897
  1. iPhone 7 фойдаланувчиларни нима билан ҳайратга солади?

    Apple компанияси журналистларга сентябрда бўлиб ўтадиган тақдимот маросимига таклифнома тарқатди. Мазкур тадбирда янги авлод iPhone'нининг илк тақдимоти кутилмоқда, шу сабабли унга бўлган қизиқиш анъанавий тарзда кучли.

    2016-08-31 22:50:08882
  1. Мурожаатлар депутатлар эътиборида

    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари ҳамда депутатлари аҳоли билан мунтазам равишда очиқ мулоқотда бўлиш, фуқаролар мурожатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, мавжуд муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиш, бу бўйича тегишли чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

    2017-02-28 18:48:32506
  1. «Эл қайғуси бизни эзгу ишлар йўлида бирлаштирди» дейишмоқда наманганликлар (фото) (видео)

    Бугун Наманган шаҳридаги  «Шодиёна» ва «Боғи эрам» мажмуаларида вилоят ва шаҳар фуқаролари вакиллари учун эҳсон дастурхони ёзилиб, қилинган хатми Қуръонинг савоби биринчи Президентимизнинг руҳларига бағишланди. 

    2016-09-05 23:13:381184

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz