NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Президент Намангандан туриб Хива билан боғланди! Орзу" маҳалласида бўлди, профилактика инспектори яшаш жойи билан танишди

Июль 08
18:12 2017

 

Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳридаги “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, профилактика инспектори яшаш жойи билан танишди. 

Орзу маҳалласида Биринчи Президентимизнинг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича 2014-2016 йилларда намунали лойиҳалар асосида 708 уй-жой, маҳалланинг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 6 минг 300 дан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган маҳаллада оталар чойхонаси, савдо шохобчалари, мини футбол майдони, болажонлар учун турли аттракционлар ишлаб турибди. 

Бу ерда маҳалла раиси, котиби ва маслаҳатчиси, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар мавжуд. Кутубхона замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, зарур адабиётлар билан таъминланган. Жорий йилда маҳалла биноси ёнида профилактика инспектори учун хизмат уйи қурилди. 

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида юртимизнинг барча ҳудудларидаги ички ишлар органлари ўртасида замонавий ахборот технологиялари қўлланилган ҳолда ўзаро тезкор алоқа ўрнатиш бўйича янги тизим йўлга қўйилмоқда. Давлатимиз раҳбари “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори хизмат хонасида ўрнатилган компьютер орқали Хоразм вилояти Хива тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари билан видеомулоқот қилди. 

Профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, содир этилган ҳар бир жиноятни таҳлил қилиш, жиноятчиликни профессионал даражада аниқлаш лозим. Профилактика инспекторлари хизмат уйлари, имтиёзли кредитлар асосида машиналар билан таъминланаётгани улар маҳалланинг ҳар бир хонадони билан самарали ишлашида муҳим аҳамият касб этмоқда, деди Президентимиз. 
 

Мавзуга оид

  1. "Euronews" Хива қўғирчоқлари ҳақида кўрсатув тайёрлади

    Хивада махсус қўғирчоқ театри бўлиб, мазкур театр кўплаб миллий ва халқаро фестивалларда иштирок этиб келмоқда.

    2016-11-22 15:01:46608
  1. Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги йўл ўтказгич қурилиши билан танишди

    Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда. 

    2017-02-03 17:06:56842
  1. Наманганда 120 нафар профилактика инспекторига замонавий хизмат уйи ва имтиёзли кредит асосида автомашиналар калити топширилди

    Наманган вилояти марказидаги “Уч фаввора” хиёбонида бўлиб ўтган маросимда 120 нафар профилактика инспекторига замонавий хизмат уйи ва имтиёзли кредит асосида сотиб олинган енгил автомашиналар калити тантанали равишда топширилди. 

    2017-10-11 11:01:42785
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12900
  1. Актёр Стивен Сигал Путиндан орзу қилган нарсасини олди

    Россия президенти Владимир Путин америкалик актёр Стивен Сигалга Россия паспортини ўз қўллари билан топширди. Путин актёрга нисбатан кўрсатилган "бу кичик эътибор" давлатлараро муносабатларни яхшилашга имкон беришини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

    2016-11-26 09:28:22716

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz