NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдиришлар рукни 19:32 25/03/2019
Батафсил
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил

Президент ташаббуси амалда: Наманган муҳандислик технология институтида китоб акцияси бўлди

Март 11
20:18 2019

Китоб инсонларни яхшиликка, эзгуликка, маънавият ва маърифатли бўлишга чақирувчи муҳим воситадир. Чунончи, мамлакатимизда халқимизни, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни китоб ўқишга қизиқтириш, китоб мутолаасини кенг тарғиб этишга давлат сиёсати даражасида қаратилаётган эътибордан ҳам айни шу мақсад ўз ифодасини топган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, айни вақтда ахборот-коммуникация соҳасидаги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади.

Бу борада Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда 2017 йилнинг 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Наманган муҳандислик-технология институти кимё-технология факултети томонидан 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан китобхонлик тарғиботига қаратилган хайрли акцияга қўл урди. Институт муаллималари ва талаба-қизларини китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириш “Ҳар бир қизга бир китоб” тадбири ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида факултетнинг барча хотин-қизларига байрам совғаси сифатида ўзбек ва жаҳон адабиётининг буюк намаёндалари, шоир ва адибларнинг сара асарларидан иборат бадиий китоблар топширилди. 

Тадбирда институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректор, тарих фанлари номзоди, доцент Маъруфжон Қаюмов, кимё фанлари доктори, профессор Ойбек Эргашев муаллима аёллар ва талаба-қизларни 8-март байрами билан табриклаб, эзгу тилакларини билдирдилар.

Институтимиз маъмуриятининг кутилмаган эзгу ташаббусидан беҳад хурсанд бўлдик. Инсон учун ҳаётда зарур бўладиган катта маънавий озиқа бу китобдир. Шукуҳли лаҳзаларда хонадонимизга янги китоблар билан қайтамиз, - дейди магистратура босқичи талабаси Мухтасар Исмоилова. – Яқинда муҳтарам Юртбошимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида фаоллар билан ўтказган йиғилишларини ойнаи жаҳон орқали диққат билан томоша қилдик. Унда Президентимизнинг “Агар Сиз фарзандингизга данғиллама уй қуриб берсангиз – вақти-соати келиб, у эскириши мумкин. Агар энг зўр машина олиб берсангиз – уям тез орада эскириши мумкин. Агар унга моддий бойлик, пул қолдирсангиз – уям бир кун сарф бўлиб тугаши мумкин. Аммо дунёда ҳеч қачон эскирмайдиган, йўқолмайдиган бебаҳо бир бойлик борки, у ҳам бўлса, фарзандингизга берган билим ва ҳунардир. Лекин билим ва маърифатни қаердан, нимадан олиш мумкин? Аввало, китоб деган хазинадан”, деган сўзларидан таъсирландим. Демак, биз ёшлар китобга ошно ҳамиша китобга ошно бўлишимиз, илму маърифатга интилишимиз лозим.

Дарвоқе, ҳозирги кунда институтнинг кимё-технология факультетида 5 та мутахассислик ва таълим йўналишларида 722 нафар талаба таҳсил олади, уларнинг 289 нафарини эса қизлардан иборат. Қарийиб уч юзга яқин қизлар акция доирасида янги бадиий китоблардан баҳраманд бўлишди.

“Ҳар бир қизга бир китоб” акцияси институтнинг барча факультетларида уюшқоқлик билан ташкил этилди. Акция доирасида институтда ишлаётган 200 нафардан зиёд аёл профессор-ўқитувчи, ходима ҳамда 1036 нафар талаба қиз янги бадиий адабиётларга эга бўлди.

Наманган муҳандислик-технология институти матбуот хизмати.

Мавзуга оид

  1. Наманган муҳандислик-технология институти ва Сургут давлат университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди
    "- Ҳозирги пайтга қадар дунёнинг кўпгина мамлакатларининг олий таълим муассасалари раҳбарлари ва масъул вакиллари билан мулоқотда бўлганман, аммо ўз мамлакати Президенти ҳақида, унинг таълим соҳасига куюнчалик билан эътибор қаратаётгани ҳақида тўлқинланиб яхши гапларни айтган делегацияни биринчи марта учратдим", - деди мулоқотда Сургут давлат университети ректори Сергей Косенок.
    2018-06-19 19:07:402213
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси
    Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда. 
    2016-10-15 10:39:021027
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:121034
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401987
  1. Наманганнинг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш дастури қабул қилинди

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори (pdf) билан 2017—2019 йиллар даврида Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш дастури тасдиқланди, деб ёзади UzDaily.

    2016-12-19 16:57:40755

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz