NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил

Президент ташрифидан сўнг "Оила" марказларига машиналар совға қилинди

Май 03
18:53 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказига ташрифи давомида мазкур муассасанинг учинчи қаватида жойлашган “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими ҳамда Наманган инновация маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. 

Мамлакатимиз етакчиси хотин-қизлар муаммоларини бартараф этиш, уларнинг манфаатларини таъминлаш борасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази олдида турган масалаларга эътибор қаратди. Оилаларнинг ижтимоий аҳволини вилоятнинг ҳар бир тумани бўйича ўрганиш ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, хотин-қизлар бандлиги, тиббий маданияти бўйича таҳлиллар олиб бориш зарурлигини қайд этди.

“ - Хотин-қизлар қўмиталари вакиллари энди йиғилишма-йиғилиш юрмайди, ўз участкасидаги аёллар муаммолари билан шуғулланади. Бу соҳадаги энг катта иллат - хотин-қизлар қўмиталари ўз ортидан ҳеч кимни эргаштиролмайди. Бунга барҳам берилсагина жамиятимиздаги маънавий муҳит ўзгаради, хотин-қизлар муаммолари камаяди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари хотин-қизлар ишсизлигининг олдини олиш, кўрсатилаётган тиббий хизматни, уй-жой шароитини яхшилаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берди. 

Юртбошимиз ташрифидан кейин “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Наманган шаҳар ва 11 туман бўлимларига “Spark” русумли автомашиналар тортиқ қилинди. 

Оқилхон Дадабоев,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:451039
  1. Президент ташрифидан сўнг: Уйчи прокурори, Норин ва Чортоқ ДСИ, Мингбулоқ ва Янгиқўрғон ИИБ  бошлиқлари ишдан олинди

    Тизим раҳбарлари фаолияти давомида қониқарли иш олиб бормагани, фуқаролар билан ишлашда камчиликларга, мурожаатларни хал этишда  сусткашлика йўл қўл қўйгани Уйчи тумани прокурори, Норин ва Чортоқ туманлари ДСИ, Мингбулоқ ва Янгиқўрғон туманлари ИИБ  бошлиқлари ишдан олинганини расман эълон қилдилар.

    2017-07-09 21:40:472726
  1. «Ҳасанбойнинг ғалабасидан сўнг бутун маҳалла кўчада». Олимпиада чемпиони Дўстматовнинг хонадонида

    Ҳасанбой Дўстматов 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилиб, Ўзбекистоннинг Рио—2016 ўйинларидаги биринчи, мамлакатнинг Олимпиадалардаги олтинчи медалини қўлга киритди.

    2016-08-15 08:43:24861
  1. Фото: Паралимпиячиларга совға қилинадиган Malibu автомобиллари ўз соҳибларини кутмоқда

    Рио—2016 Паралимпиадасидан юксак натижалар билан қайтиб келган Ўзбекистон делегацияси вакилларига пул мукофотларидан ташқари автомобиллар ҳам совға қилинади.

     

    2016-09-22 12:58:36632
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12929

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz