NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Президент топшириғи амалда: Чустда жаҳон кубоги ғолиби мураббийлигида ракетамодел спорт секцияси очилди

Ноябрь 08
21:06 2018
Наманган вилоятида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш бўйича берилган топшириқ ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
 
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Чуст туманида “Авиамодел” ва “Ракетамодел” спорт секцияларининг ташкил этилиши спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштириш йўлидаги амалий саъй-ҳаракатларнинг ёрқин ифодаси бўлди.
 

Тақдимот маросимида сўзга чиққан Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев, Чуст тумани ҳокимининг ўринбосари Зуҳриддин Бойбоев ва бошқалар янги ишга тушган спорт масканидан Ўзбекистон спорти довруғини дунёга кенг юксалтирадиган иқтидор соҳиблари, чемпионлар етишиб чиқишига тилак билдирдилар.
 

Чуст туманидаги ўқув-спорт техника клуби қошида очилган мазкур спорт секцияси замонавий услубда зарур воситалар билан жиҳозланган. Янги секциядаги машғулотлар Қозоғистон Республикасининг Байканур шаҳрида ўтказилган “Ракетамодел” спорти бўйича жаҳон кубоги мусобақасида олтин медални қўлга киритган спортчи Нажмиддин Зайлиддиновнинг мураббийлиги остида олиб борилади.
 
 

Эътироф этиш жоизки, Аҳмаджон Аълохўжаев бошчилигидаги мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти Кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги ҳудудий кенгашлар, ўқув-спорт техника клублари томонидан вилоятнинг деярли барча туманларида амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар аҳоли, айниқаса ёшлар ўртасида спортнинг техник-амалий турларини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларни ҳарбий-ватанварлик руҳида камол топтиришга хизмат қилади.

 

Оқилхон Дадабоев,
журналист.
 
Ҳамдамжон Мамадалиев олган суратлар.
 
 

Мавзуга оид

  1. Наманган шаҳридаги Фурқат номидаги маҳалла – танлов ғолиби

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида «Энг намунали  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 12 та МФЙ  қатнашдилар.

    2016-07-26 17:41:30860
  1. Чустда халқ муаммоларини ўрганиш якунлари эълон қилинди

    Мазкур жараёнда халқ вакиллари ҳам фаол қатнашаётгани эътиборга молик.

    2017-02-09 16:20:53742
  1. Президент топшириғи билан 23 ёшли Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазирига ўринбосар бўлди!

    Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (собиқ “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати)нинг IV Қурултойида сўз олиб, ёшларга тил ўргатиш истиқболлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз таклифларини етказган эди. Президент тажриба тариқасида мажлиснинг ўзида Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган.

    2017-07-02 17:54:292456
  1. Наманганда шахмат ва шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда Президентимиз раҳнамолигида баркамол авлодни тарбиялаш, оилаларда маънавий-ижтимоий муҳитни янада яхшилаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-07-12 08:35:051062
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12900

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz