Президент ёш олимнинг тажрибасини бутун мамлакат бўйлаб ёйиш ҳақида кўрсатма берди. «Барака…»да барака кўп экан!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чуст туманига ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик. Давлатимиз раҳбари тумандаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва боғдорчиликка ихтисослашган “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Жамият томонидан барпо этилган интенсив иссиқхонани кўрди. Ёш агроном Шерзод Тошпўлатов томонидан картошка уруғини аэропоника усулида етиштириш тажрибаси Президентимизда катта таассурот қолдирди. Бу услуб орқали олти баробар кўп ҳосил олиш мумкинлиги диққатга сазовордир.
Президентимиз бу тажриба асосида Наманганда картошка уруғчилигини ривожлантиришга доир махсус қарор ишлаб чиқиш, бутун мамлакатимизга ҳосилдор уруғ етказиб бериш бўйича топшириқ берди.
Шу ерда 2018-2019 йилларда балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, пиллачиликни ривожлантириш, тутзорлар ташкил этиш, қурғоқчил майдонларнинг сув таъминотини яхшилаш, пахтадан бўшаган ер майдонларига бозоргир экинлар экиш, бу орқали вилоят экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Баракага бой “Барака мева саноат сервис” МЧЖ ҳақида маълумот берадиган бўлсак, корхона ўз фаолиятини бундан уч йил бурун ковул, майиз ва ёнғоқни экспорт қилишдан бошлаган. Айни пайтда бу ерда дурагай маккажўхори, кунгабоқар, помидор, уруғлик картошка, фасол ҳам парваришланмоқда.
Жамиятда 9 миллиард 600 миллион сўмлик лойиҳани амалга оширилиши натижасижа интенсив боғ ташкил этилиб, экспортбоп мевалар – жумладан, йилига 4 минг 600 тонна ёнғоқ етиштириш кўзга тутилган. Бу эса бир йилда 40 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот олиб, унинг 70 фоизини экспорт қилиш имконини беради.
Давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи тафсилотларини namnews.uz ахборот-таҳлилий портали орқали кузатишда давом этинг!
Анвар Икромов,
namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари
Мавзуга оид
Саррофларни доллар нархини кўтаришни исташса, бозорлардаги майда валютафурушлардан долларни кўтарасига сотиб олина бошланар экан. Бозорлардаги митти пулпурушларда долларни ёппасига камайиши ўзига хос хаосни келтириб чиқарар экан. Бундай вазиятда эса йирик саррофлар янги нархларда миллионлаб долларни муомалага ташлаб юборишар экан.
- Туманлардаги “Сувоқава” корхоналари директорлари, бош муҳандислари, “Қишлоқичимликсув” маъсулияти чекланган жамияти мутасаддиларидан иборат делегация даставвал Чимкент вилоятида “СУ Ресуртары-маркетинг” корхонаси музейида бўлишди. Музей фаолияти билан танишиш асносида корхонанинг тарихи, бугунги кунда давлат-хусусий шериклик асосидаги бошқарув тажрибалари билан ўртоқлашилди.
Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.
“Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.