NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Президентга айтилган Янгиқўрғондаги пост олиб ташланди

Май 10
19:47 2018

Янгиқўрғондаги Нанай қишлоғига олиб борувчи йўлда жойлашган пост олиб ташланди. Бу ҳақда Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи давомида Норин тумани ҳокимлигида ўтказган видеоселектор йиғилишида мазкур масалани республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Исмоил Мамажонов томонидан кўтарилган эди. У сўзга чиқиб, Нанай, Заркент, Поромон қишлоқлари ўзининг сўлим табиати билан машҳур эканлиги, бироқ ҳозирда бу манзилларда жойлашган дам олиш масканлари, болалар оромгоҳлари қаровсиз ҳолга келганлигини маълум қилганди. Бу ҳудудларга олиб борувчи йўлда пост жойлашгани қийинчиликлар туғдираётганини таъкидлаб, уни бошқа ерга кўчиришни таклиф қилганди.

Маълумот ўрнида, давлатимиз раҳбари ушбу таклифни қўллаб-қувваб, постни олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилиши, ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантириш борасида эса “USM Holdings” асосчиси, Наманганда туғилиб камолга етган машҳур миллиардер Алишер Усмоновга таклиф берилишини таъкидлаган эди.

Видеоселекторнинг эртасигаёқ ҳудудда ишлар қизғин тус олди. Нанай йўлида жойлашган пост олиб ташланди. Дам олиш масканлари ва оромгоҳларнинг ҳолати мутасаддилар томонидан кўздан кечирилиб, бажариладиган ишлар кўлами белгиланди.

Мавзуга оид

  1. Янгиқўрғондаги ярмаркада 200 га яқин битирувчи билан шартномалар тузилди

    Ярмаркада туман ҳудудида жойлашган 70 га яқин корхона ва ташкилот, хусусий фирма ва фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Тадбирга 800 дан ортиқ фуқаро келди

    2017-04-01 19:33:12648
  1. 8 декабрь куни старт оладиган клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига қуръа ташланди

    Шу йилнинг 8 декабрь куни Японияда клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати старт олади.

    2016-09-21 17:44:52689
  1. Сенат Президентга янги ваколатлар берувчи Конституциявий қонунни кўриб чиқди ва маъқуллади

    Сенаторлар ишни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида (80, 93, 108 ва 109-моддаларига)”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини кўриб чиқишдан бошладилар ва якунда уни маъқулладилар.

    2017-05-29 13:47:011458
  1. Қайнота куёвига тўйдан олдин ваъда қилган машинани олиб бермагани учун куёв ажрашмоқчи бўлди

    Республика бўйича энг кўп ажрашиш Тошкентда (32 фоиз) кузатилмоқда, деб ёзмоқда “Оила даврасида” нашри. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида шаҳар бўйича 3442 та ажрашиш қайд этилган.

    2016-11-07 14:32:221137
  1. Турли "гап-сўз"лардан сўнг Татьяна Каримова оммага кўриниш берди
    Яқинда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги каналларда оғир касалликдан сўнг вафот этгани ҳақида миш-миш тарқалган, кейинчалик бу хабарлар рад қилинган Татьяна Каримова яна омма олдида кўриниш берди.
    2018-06-11 12:33:231212

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz