NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Президентга ўз лойиҳасини кўрсатган тадбиркор талабаларни қўлламоқда

Май 04
19:59 2018

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук шахс қилиб тарбиялаш, замонавий илм фан ютуқларини пухта эгаллашлари учун қулай шароитлар яратилганлиги қувонарли ҳол. Олий таълим тизимида ҳам малакали кадрларни тайёрлаш борасида инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этилиши натижасида  бўлажак ёш мутахассислар учун қатор қулайликларни яратмоқда.

Наманган муҳандислик-технология институтида ҳам мана шундай яхши анъана йўлга қўйилган. Бунинг ёрқин мисоли шуки, тўқимачилик саноати маҳсулотлари технологияси кафедраси вилоятимизнинг бир нечта йирик саноат корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу ҳамкорлик талабаларни соҳа сирлари билан янада яқинроқ, тўғридан тўғри амалий жараёнларини ўрганишида муҳим омил бўлмоқда.

Наманган шаҳридаги “Наманган момиқ сочиқлари” хусусий корхонасида Наманган муҳандислик-технология инстиути “Енгил саноат маҳсулотлари конструцияси ва қайта ишлаш технологияси” таълим йўналиши 2-босқич талабалари “тўқимачилик технологияси ва жиҳозлари” фанидаги амалий машғулотларини айна шу корхонада ўтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур корхона раҳбари, халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати Ғиёсиддин Бобохонов Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг куни кеча Наманган вилоятига қилган ташрифи чоғида Наманган шаҳрида барпо этилаётган “Орзу” кичик саноат зонасида енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳасини тақдим этган ва бу лойиҳа давлатимиз раҳбари томонидан маъқулланган эди.

“- Талабларни соҳа бўйича олаётган назарий билмларини амалда ишлаб турган ҳолатида кўришлари ва яхши тушунчаларга эга бўлишлари мақсадида вилоятдаги бир нечта тўқимачилик корхоналари билан келушувимиз бор. Бугунги кунда 2, 3-бочқич талабалари ҳафтада бир марта айнан тўқимачилик корхоналарида дарс жараёнларида иштирок этишмоқда”, - дейди институт кафедра катта ўқитувчиси Нафисахон Одилхонова.

Асосий жараёнлар иш устида ташкил этилганлиги алоҳида аҳамиятлидир. Замонавий трикотаж ва тўқув дастгоҳларининг тузили, ишлаш тартиби, иш унумдорлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини назорат қилиш бу борадаги барча жараёнларни ўрганиш ва амалда синаш вазифаси талабаларга юклатилган. Хўш корхонадаги дарслар талабаларга қанчалик фойда келтирмоқда?

Бу ҳақда институт 4у-16 гуруҳи талабаси Маъмуржон Эргашев шундай дейди:

“- Очиғини айтганда “Минг бор эшитгандан бир бора кўрган афзал!” деган нақл нақадар тўғри эканлигига яна бир бора амин бўлдим. Сабаби мана икки йилдирки ўз мутахассислигимиз бўйича турли ҳил фанларни ўқияпмиз, институтимиздаги лабараториядаамалда ҳам синаб кўрганмиз. Лекин иш жараёни кетаётган тўқимачилик корхонасидаги амалиёт ва қизиқарли дарс барчамизда бирдек катта қизиқиш уйғотмоқда.”

Ҳамкорлик бу жараён билан чекланиб қолмайди. Бўлалажак мутаҳассислар соҳани мукаммал ўрганишлари баробарида ўқишни биритиришлари биланоқ шартномалар имзоланган корхоналарда фаолиятларини олиб боришлари мумкин.

Оқилхон Дадабоев,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. Португалия ўз тарихида илк маротаба Европа чемпионига айланди

    Хабар берганимиздек, Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган эди.

    2016-07-11 09:03:51770
  1. Тадбиркор қизлар

    Наманганда ўтказилган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг вилоят босқичида уч йўналиш бўйича 36 ёш тадбиркор иштирок этди. 

    2016-07-23 14:17:51978
  1. Сенат Президентга янги ваколатлар берувчи Конституциявий қонунни кўриб чиқди ва маъқуллади

    Сенаторлар ишни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида (80, 93, 108 ва 109-моддаларига)”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини кўриб чиқишдан бошладилар ва якунда уни маъқулладилар.

    2017-05-29 13:47:011387
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:37979
  1. Муроджон Аҳмадалиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди

    Олимпиаданинг бронза медали соҳиби, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси  Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Президентимизнинг фармонига кўра “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди.

    2016-08-26 09:56:40840

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz