NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди

Январь 21
20:39 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркелнинг музокаралари олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ангела Меркел Ўзбекистон Президентининг ташрифи узоқ танаффусдан кейинги муҳим ташриф экани, икки томонлама ҳамкорлик ривожига катта туртки беришини таъкидлади. 

- Биз Ўзбекистоннинг ишончли шериги бўлишни хоҳлаймиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун кўплаб имкониятлар борлигини кўрмоқдамиз, - деди Германия канцлери.  

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган юксак ҳурмат учун чуқур миннатдорлик билдириб, германияликларни жорий йил май ойида нишонланадиган Германия Федератив Республикаси ташкил этиганининг 70 йиллиги билан табриклади. 

Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб, янги мазмун билан бойиб бораётгани, сиёсий мулоқотлар фаоллашаётганини мамнуният билан қайд этди. 

Президентимиз Ўзбекистон Германия билан алоқаларни сифат жиҳатидан янги, янада юқори босқичга олиб чиқишга интилишини алоҳида таъкидлади. 

Музокараларда сиёсат, хавфсизлик, савдо, технология, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилиши маълум қилинди. 

Ўзбекистон ва Германия томони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида янада яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор экани қайд этилди. 

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси асосида икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланиши таъкидланди. 

Учрашувда замонавий таҳдид ва хатарлар, аввало терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши айтиб ўтилди. Афғонистонда тинчлик жараёнини тез фурсатда бошлаш ҳам кун тартибидаги муҳим масалалардан экани қайд этилди. 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида конструктив мулоқот, шунингдек, давлат бошқаруви тизимининг шаффофлигига ҳамда коррупцияга тўлиқ барҳам берилишига эришиш мақсадида ҳамкорлик учун очиқ экани таъкидланди. 

Томонлар инвестиция ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди. Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилгани, бошқа битимлар бўйича ишлар давом этаётгани маълум қилинди.  

Шунингдек, немис тили чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиладиган мактаблар тармоғини кенгайтириш, Германиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

 

Мавзуга оид

  1. «Реал»нинг Ўзбекистондаги фан-клуби аъзолари Мадрид ва Римга ташриф буюриб, «қироллик клуби» вакиллари билан учрашди (фото)

    Мадриднинг «Реал» клубига мухлислик қилувчи ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Испания ва Италия пойтахтига саёҳат уюштириб, «қироллик клуби» вакиллари билан бирга расмга тушишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда фан-клуб аъзолари «Дарё»га маълум қилди.

    2016-10-14 11:24:141005
  1. БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХОТИРАСИГА
    Эртанги кун бизники, марра бизники! Ислом КАРИМОВ.
    2017-01-30 11:22:49911
  1. Samsung’нинг Galaxy Note 7 смартфонларини қайтариб олиш дастури 1 миллиард долларга баҳоланди

    Credit Suisse Group AG, Daishin Securities Co. ва Pelham Smithers Associates таҳлилчиларининг баҳоларига кўра, сўнгги смартфонни қайтариб олиш дастури Samsung’га тахминан 1 миллиард долларга тушади. Компания ходими молиявий асоратлар ҳақидаги саволга жавоб бераётиб, гап “юракни ўртовчи” сумма ҳақида кетаётганини айтди. 

    2016-09-06 10:09:25850
  1. Меркель Германия канцлери лавозимига навбатдаги муддатга номзодини қўйишини расман маълум қилди

    Германия канцлери Ангела Меркель 2017 йилда Германия канцлери лавозимига 4-муддатга номзодини қўйишини расман маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

    2016-11-21 09:38:54626
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151353

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz