NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистонда илк бор болалар паради ўтказилди! 19:06 22/05/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда 19:36 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманидаги маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Батафсил
Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди 18:53 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил
Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди 18:07 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди.

Батафсил
Наманган-Челябинск: ҳамкорлик давом этади! 17:46 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Икки томон ўртасида инвестиция, экспорт, туризм, фан ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномалари имзоланган мазкур ташриф Наманган ва Челябинск вилоятлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Батафсил

Президентимиз Лондонда Буюк Британия ҳукумати вакили билан кўришди

Май 15
20:36 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун (15 май куни) Лондон шаҳри аэропортида қисқа техник тўхташ давомида Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дункан билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида давлатимиз раҳбари икки томонлама ҳамкорлик борасида мавжуд улкан салоҳиятни самарали рўёбга чиқариш муҳим эканини алоҳида қайд этилди.

Турли даражалардаги мулоқотларни жадаллаштириш, амалий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Президентимиз Шавкат Мирзиёевга Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэйнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Алан Дункан мамлакатимизда янги босқичда амалга оширилаётган ислоҳотларга, Ўзбекистоннинг минтақада хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган фаол саъй-ҳаракатларига, жумладан, жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференция муваффақиятли ўтказилганига юксак баҳо берди.

Буюк Британия давлатларимиз ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр экани таъкидланди. Лондондаги техник тўхташдан сўнг Президентимиз АҚШга жўнаб кетди.

 

Мавзуга оид

  1. Қирғизистон ҳукумати вакиллари, жамоат фаоллари ва бир гуруҳ ёшлари Андижонга ташриф буюрди

    Маълумки, азал-азалдан ўзбек ва қирғиз халқлари вакиллари яқин дўст, иноқ қўшни бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда.

    2016-10-02 17:03:55835
  1. БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХОТИРАСИГА
    Эртанги кун бизники, марра бизники! Ислом КАРИМОВ.
    2017-01-30 11:22:49645
  1. Лондонда трамвайнинг издан чиқиб кетиши туфайли 7 киши ҳалок бўлди

    Лондон транспорт полицияси трамвайнинг издан чиқиб кетиши натижасида 7 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

    2016-11-10 10:16:14423

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz