NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Президентимиз Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди

Май 03
18:27 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 4 апрель куни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишлар таҳлили ва галдаги энг муҳим вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилганидан хабарингиз бор. Давлатимиз раҳбари олдинроқ “Халқ қабулхоналари” негизида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эди. 2017 йил 13 декабрь куни Юртбошимиз “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Шу муносабат билан масъул идораларга Давлат хизматлари марказларининг янги қиёфасини ишлаб чиқиш топширилганди, маҳаллий ҳокимият органлари эса Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда биноларни босқичма-босқич янгилаши лозим эди. Президентимиз ташрифнинг иккинчи кунида ушбу қарорни Наманганда қандай ижро этилганини билан танишди.

Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига “Карбонам” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги фойдаланилмай турган бино берилди. 15 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига амалга оширилган реконструкция ва жиҳозлаш ишларидан сўнг бино замонавий қиёфа касб этди. Гуллар шаҳрининг қоқ марказида собиқ “Химзавод”нинг маҳобатли тўрт қаватли биноси замонавий тарзда инновацион ёндашув асосида реконструкция қилинди. Илгари тадбиркорликни йўлга қўймоқчи, бирор фирма ёки корхона очмоқчи бўлган одам ҳужжат тўғрилаш жараёнида сарсон-саргардон бўларди. Нотариус, архив ёки кадастр идорасидан, газ, электр, сув таъминоти ташкилотидан ёки маҳалладан оддий бир маълумотнома олиш учун ҳам баъзан кун бўйи навбатда туришга тўғри келарди. Ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишининг паст даражада экани ва қоғоз ҳужжатлар айланмасининг сақланиб қолгани асоссиз молиявий харажатларга, фуқароларнинг ортиқча кутиб қолиши ва навбатлар юзага келишига, бу эса, оқибатда баъзан коррупция ва бюрократия ҳолатларига олиб келаётганди. Давлат хизматлар маркази эса бунга энди чек қўяди.

Шавкат Мирзиёев марказ ходимлари билан мулоқотда хизмат турларини янада кўпайтириш, аҳолининг интернет хизматларидан фойдаланиш даражасини ошириш зарурлиги таъкидланди.

“- Бу тизимдан энг катта мақсад - одамларнинг оғирини енгил қилиш. Ҳамма ҳудудларни ва хизматларни шу тизимга қамраб олсак, сарсончилик, адолатсизлик, коррупция бўлмайди”, - деди давлатимиз раҳбари.

Дарҳақиқат, инсон манфаатлари бош мезон сифатида белгиланиб, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган улуғвор ғояси асосида иш ташкил этилиши барча бюрократик муаммоларга барҳам беради.

Анвар Икромов,

Оқилхон Дадабоев,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали махсус мухбирлари.

Мавзуга оид

  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191042
  1. Жеки Чан кинематографиядаги буюк хизматлари учун "Оскар" билан тақдирланадиган бўлди

    АҚШ кинематография санъати ва фанлари академияси кинематографиядаги буюк хизматлари учун "Оскар" мукофоти билан тақдирланадиган совриндорлар номини маълум қилди. Бу ҳақда Variety нашрига таянган холда kun.uz хабар бермоқда

    2016-09-02 11:30:24698
  1. Ахборот хизмати: унинг серқирра фаолияти нималарда акс этмоқда?

    Наманган шаҳар “Ягона дарча” марказида ўқув машғулоти бўлди. У вилоят ҳокимлиги ҳамда БМТнинг маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш дастури томонидан ташкилланди. 

    2016-09-29 16:27:19572
  1. Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги йўл ўтказгич қурилиши билан танишди

    Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда. 

    2017-02-03 17:06:56748
  1. БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХОТИРАСИГА
    Эртанги кун бизники, марра бизники! Ислом КАРИМОВ.
    2017-01-30 11:22:49712

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz