NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Президентимиз Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котибини қабул қилди

Январь 03
23:25 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун (2019 йил, 3 январь куни) шу йил 1 январдан бошлаб Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимига киришган Владимир Норовни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси вакилининг шундай юқори ва масъулиятли лавозимга – ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланиши тарихий воқеа эканини таъкидлади.

Биринчи марта мамлакатимиз фуқароси халқаро ташкилотнинг раҳбари этиб тайинланди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Президенти очиқ ва конструктив мулоқот учун самарали майдон, кўп қиррали ҳамкорликнинг таъсирчан механизми, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликнинг муҳим омилига айланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига юқори баҳо берди.

ШҲТнинг асосий ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган мамлакатларнинг суверенитети, мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва давлат чегараларининг дахлсизлигини ўзаро ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик, тенглик, ўзаро ишонч ва манфаатларни ҳисобга олиш каби тамойилларнинг асосий роли қайд этилди.

Ўтган давр мобайнида кўп томонлама ҳамкорликка доир салмоқли шартномавий-ҳуқуқий база шакллантирилди, ШҲТнинг 30 га яқин ишчи органи муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда.

Хорижий давлатлар ҳамда халқаро тузилмаларнинг мазкур нуфузли ташкилот билан шериклик муносабатларини йўлга қўйишга қизиқиши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

Президентимиз Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ишга солинмаган улкан салоҳияти мавжудлигига алоҳида эътибор қаратди. Хавфсизликни мустаҳкамлаш, савдо, иқтисодиёт, инвестиция, транспорт коммуникациялари, туризм, қишлоқ хўжалиги ҳамда минтақалараро ҳамкорлик соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш келгусидаги устувор йўналишлар сифатида қайд этиб ўтилди.

Мамлакатимизда Ташкилот доирасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази таъсис этилди, Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил қилинмоқда.

Ўзбекистон томонининг ташаббусига мувофиқ Циндао саммити якунида ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати ҳамда уни амалга ошириш бўйича Ҳаракат дастури қабул қилинди.

Учрашув сўнгида давлатимиз раҳбари Владимир Норовга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида омад ва муваффақият тилади.

 

 

Мавзуга оид

  1. Дўстлик ва ҳамкорлик тараннуми

    “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент саммити иштирокчилари учун концерт намойиш қилинди. 

    2016-06-24 11:36:461027
  1. Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

    Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

     

    2016-06-27 16:51:481119
  1. ШҲТ етакчилари саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилишди

    Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.

    2016-06-24 16:52:031156
  1. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланди

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. 

    2016-06-24 11:42:101041
  1. БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХОТИРАСИГА
    Эртанги кун бизники, марра бизники! Ислом КАРИМОВ.
    2017-01-30 11:22:49877

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz