NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил
Билдирги ва эълонномалар 19:04 17/07/2018
Батафсил
АДҲАМЖОН ЭРГАШЕВ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ! 17:02 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медалга ва ўтган йили катталар иштирокидаги жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган эди. Қолаверса, у Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ўсмирлар Олимпиадаси совриндори ҳам ҳисобланади.

Батафсил

Президентимиз ШҲТ маконида савдо муносабатларини ривожлантириш бўйича амалий таклифлар билдирди

Июнь 10
12:05 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кенг доирадаги музокараларида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Нуфузли йирик мажлисда ташкилотга аъзо мамлакатлар билан бирга кузатувчи мақомидаги давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари қатнашмоқда. 
Шавкат Мирзиёев ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббусларни илгари сурди. 
“ - Жорий йил бошидан Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар, унинг кузатувчилари ва шериклари билан савдоси ҳажми ўттиз фоиздан зиёд ошди. Лекин бу мавжуд имкониятларимизнинг чеки эмас. Бизнинг фикримизча, товар айирбошлашни янада ўстириш учун экспорт-импорт тартиб-таомилларини соддалаштириш керак. Шунингдек, биз давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида агросаноат кластерларини шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда “яшил йўлаклар” тармоғини кенгайтириш тарафдоримиз”, - деди Президентимиз. 
ШҲТ маконининг транспорт-транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш зарурлиги, бу борада “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида минтақалараро транспорт лойиҳаларини амалга ошириш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. 
Мамлакатимиз Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой, Мозори Шариф – Ҳирот темир йўлларини қуриш, шунингдек, Марказий Осиё – Форс кўрфази, Шимол – Жануб ва Шарқ – Ғарб трансминтақавий йўлакларни ривожлантириш тарафдори экани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари юқори технологиялар, рақамли иқтисодиёт, муқобил энергетика ва замонавий тиббиёт соҳаларида инновацион дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари бўйича ҳам ўз таклифларини билдирди.

Мавзуга оид

  1. ШҲТ етакчилари саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилишди

    Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.

    2016-06-24 16:52:03975
  1. Бош прокуратура тадбиркорлардан қонунларни яхшилаш бўйича таклифлар қабул қилмоқда

    Бош прокуратура қонунчиликка тузатишлар киритиш учун бизнес ривожига халал берувчи муаммоларни ўрганмоқда.

    2016-11-05 10:38:49618
  1. Наманган шаҳрида “Амир” савдо белгиси билан оёқ кийимлар ишлаб чиқарилмоқда

    Наманган шаҳридаги “Model poyabzal savdo” масъулияти чекланган жамиятида болалар ва катталар учун 150 дан ортиқ турдаги мавсумий оёқ кийимлар ишлаб чиқарилмоқда. 

    2016-10-04 18:03:14944
  1. Анвар Шаропов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

    2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4872-сон фармонига мувофиқ Шаропов Анвар Қурбонович - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

    2016-12-16 14:06:451133
  1. БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХОТИРАСИГА
    Эртанги кун бизники, марра бизники! Ислом КАРИМОВ.
    2017-01-30 11:22:49691

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz