Президентимиз Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича қатъий позициясини эслатди

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон бўйича позицияси ҳақида фикр билдирди.
«- Афғонистон бўйича қатъий позициямиз ўзгаришсиз қолади – ушбу давлатда тинчликка эришиш учун марказий ҳукумат ва бошқа кучлар ўртасида олдиндан шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш керак. БМТ бу борада етакчи ўринни тутиши керак. Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция ишида Туркия ташқи ишлар вазири қатнашгани ҳам президент бу жараёнга катта эътибор қаратаётганидан далолат», - деди Шавкат Мирзиёев.
«- Тошкент конференциясидаги ишлар ҳам Афғонистонда тинчликка эришиш учун жиддий қадамлар бўлди. Икки давлат хавфсизлик идоралари раҳбарлари ўзаро кўпроқ учрашиши, биргаликда терроризм, экстремизмга қарши курашиши учун кўп ишладик», - дея таъкидлади Президентимиз.
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари биноси олдидаги давлат байроқлари тушириб қўйилди.
- Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz.
Қундуз вилояти стратегик жиҳатдан ўта аҳамиятли жойлашувга эга бўлиб, айнан шу жойда минтақанинг исталга ҳудудига ўтиш имконияти берувчи йўллар мавжуд. Ўтган асрнинг 30-йилларида Туркистон миллий озодлик ҳаракати вакиллари шу ердан маскан тутиб, ўз ҳарбий ҳаракатларини мувофиқлаштириб борганлар. Бундан ташқари 1979-1989 йилги совет-афғон қарама қаршилиги даврида энг муҳим ҳарбий операциялар шу ерда ўтказилган.
Барчамизга маълумки, шу йилнинг 14 январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни