NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Президентимизнинг АҚШга ташрифи самарали бўлиши кутилмоқда

Май 14
23:55 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги матбуот марказида брифинг ўтказди.

“- Хабарингиз бор, 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга расмий ташрифи бошланади, - дея брифингни бошлади матбуот котиби К. Алламжонов. - Давлатимиз раҳбарининг самолёти 15 май куни Вашингтондаги Эндрюс аэропортига қўнади.

Шавкат Мирзиёевни АҚШ давлат департаменти раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олади. Бу ташрифга ҳар икки томон ҳам катта эътибор билан қарамоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон президенти ташрифини тарихий, деб баҳоламоқда. Фурсатдан фойдаланиб, сизларга ташрифдан ўрин олган тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман.

Президент Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади. Кенг доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ делегацияси вакиллари иштирок этади. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Ташриф давомида 40дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилиниши, шу жумладан, умумий қиймати 8,5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилган. Бу рақамлар, албатта, ташриф давомида ўзгариши мумкин. Бу ҳақда қўшимча маълумотлар берилади. Шу куни кечқурун Ўзбекистон томони расмий қабул маросими ўтказади, бу ерда АҚШ маъмурияти раҳбарияти, вазирлик ва идоралар, йирик компания ва корпорациялар раҳбарлари иштирок этади.

Президентимиз 17 май куни Пентагонга ташриф буюриб, АҚШ мудофаа вазири билан музокара ўтказади. Капитолийда конгрессменлар ва сенаторлар билан учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ҳартомонлама мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки президенти билан учрашиб, мамлакатимиз иқтисодиётига инвестиция жалб қилиш бўйича музокара олиб боради. Ташриф давомида бўлиб ўтадиган мулоқотлар, уларнинг натижалари ҳақидаги қўшимча маълумотлар матбуот маркази орқали етказиб борилади”.

 

 

Мавзуга оид

  1. ХХР раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

    ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

    2016-06-14 10:00:591192
  1. Чортоқ туманида «Давомат» тадбири самарали йўлга қўйилди

    Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни «Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни» деб белгиланди.

    2017-02-25 10:15:19854
  1. Ўзбекистон март ойида иккита Talgo тезюрар поездини харид қилиши кутилмоқда

    «Ўзбекистон темир йўллари» Испаниянинг Patentas Talgo компанияси ишлаб чиқарган юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлардан иккитасини харид қилади. 

    2017-02-11 10:14:281169
  1. Туркия адлия вазири Гулен экстрадицияси масаласи бўйича АҚШга йўл олмоқда

    Туркия адлия вазири Бекир Бўздағ мухолифат партиялар депутатлари ҳамроҳлигида АҚШга йўл олди. Томонлар 25 октябрда Туркияга Фатҳуллоҳ Гуленни топшириш бўйича музокаралар ўтказишди. Бу ҳақида Daily News хабар берди. 

    2016-10-27 15:02:59902

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz