NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Кўп шоколад ейишнинг зарари йўқми? 16:27 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

— Ширинликлар савдоси билан шуғулланганим боис кун давомида шоколад, конфетларни кўп истеъмол қиламан. Асли кичиклигимдан ширинликка ўчман. Бироқ бу одатнинг соғлиққа зарари бор, дейишади. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Батафсил
Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди. (Видео) 10:08 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига етиб борди. 
 

Батафсил
«Ёшлар уйлари»ни бериш тартиби ўзгарди 08:59 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шунингдек, Ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил фаолият кўрсатган бўлса, Тавсиянома навбатсиз бериладиган бўлди»,

Батафсил
Оққон хасталигига қарши янги дори воситаси яратилди… 03:06 18/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Олимлар оққон билан хасталанган 63 нафар беморда дорини синаб кўришганди.

Батафсил
Америка Шимолий Кореяни ер билан яксон қилишга тайёр… 02:46 18/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шимолий Корея дунёга хавф солишда давом этяпти. Лекин бир ҳақиқатни билиб қўйса ёмон бўлмасди. Америка бу давлатни ер билан яксон қилишга тайёр…

Батафсил

Президентнинг қурултойдаги топшириғи биринчи бўлиб Наманганда ижро этила бошланди!

Июль 10
00:04 2017

Глобаллашув давридаги миллий қадриятларимизга ёт таҳдидлардан ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш, уларда маънавий-маърифий иммунитетни шакллантириш жамоатчилик олдидаги кечиктириб бўлмас вазифадир. Шу аснода ёшлар ўртасида китобхонлигу китобсеварликни тарғиб қилиш, уларда миллий ва жаҳон адабиётининг нодир намуналари - китобга бўлган қизиқишни ошириш алоҳида аҳамиятга эга.

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июндаги “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида бунга алоҳида урғу бериб, шундай деганди:

“Ҳозирги кунда мамлакатимизда китобхонлик савиясини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга катта аҳамият берилаётгани сизларга маълум. Лекин, кўплаб болаларимиз китобдан узоқлашиб, кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани – бу ҳам бор гап.

Албатта, биз Интернет ва бошқа замонавий ахборот манбаларининг ўрни ва аҳамиятини инкор этмаймиз. Бугунги ҳаётимизни Интернетсиз тасаввур қилишнинг ўзи қийин. 

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Интернет тизими орқали маънавий тарғибот ишларини, жумладан, электрон китобхонликни кучайтириши зарур.

Нега деганда, биз фарзандларимизнинг онги, дунёқараши асрлар давомида синовдан ўтган, юксак маънавият хазинаси бўлган жаҳон ва миллий адабиётимиз асосида эмас, балки қандайдир шубҳали, зарарли ахборотлар асосида шаклланишига бепарво қараб туролмаймиз”  

Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, 14-30 ёшдаги инсон кундалик ҳаётини 6-8 соатини интернет тармоғида ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг қурултойдаги топшириқ ва кўрсатмалари ижроси доирасида ижтимоий тармоқлар орқали китобхонликни тарғиб этиш бўйича “Наманган китоб олами”, namnews.uz ахборот-таҳлилий портали, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши, Рус миллий-маданий маркази Наманган бўлими ҳамкорликда тадбирлар режасини ишлаб чиқди.

Унинг доирасида мана бир ҳафтадирки “Читающая мама” лойиҳаси ташкил этилиб, ёшлар, мактаб ўқувчиларининг ёзувчи, шоирлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда. Ижодкорлар билан бирга оналарнинг ўзлари дурдона китоблардан намуналар ўқиб беришмоқдаки, бу ёшлар ва ўсмирлар ўртасида китобсеварлик туйғуларини уйғонишида таъсирли  тадбирдир. Лойиҳа жараёнлари эса ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилмоқда.

Шунингдек, “Мутолаа завқи” туркум кўрсатувлари тасвирга олиниб, ютуб, мовер каби видео блоглар ҳамда бир нечта ижтимоий тармоқлар, электрон нашрларда тарқатилмоқда. Унда ёзувчи ва одобшуносларнинг шеърий ва адабий шарҳлари ўрин олган. Бу каби ижтимоий лойиҳалар ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботида муҳим ўрин тутиши тайин. 

Анвар Икрамов,

Маъруф Мўминов

“Мутолаа завқи” туркум кўрсатуви  (Темурмалик Воҳидов, Зоҳиджон Мамасолиев)

 

Мавзуга оид

  1. Президент топшириғи билан 23 ёшли Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазирига ўринбосар бўлди!

    Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (собиқ “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати)нинг IV Қурултойида сўз олиб, ёшларга тил ўргатиш истиқболлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз таклифларини етказган эди. Президент тажриба тариқасида мажлиснинг ўзида Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган.

    2017-07-02 17:54:291890
  1. Президентнинг давлат маслаҳатчиси сайёр қабулида аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди

    Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов, Республика Бош прокурори ўринбосари У.Суннатов ҳар бир мурожаатчини диққат билан тинглаб, улар тилга олган ҳолатларни ҳокимлар, масалага дахлдор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқдилар.

    2017-04-01 19:35:47463
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:10701
  1. Леонардо Ди Каприо Румийни, Роберт Дауни унинг устози ролини ижро этади

    «Гладиатор» фильми сценарий муаллифи Дэвид Францони айни дамда шоир ва сўфий Жалолиддин Румийнинг шахсий ҳаёти ва ижод йўллари ҳақида ҳикоя қилувчи фильм сценарийсини ёзишга киришган

    2016-06-15 10:10:13644
  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:19708

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz