NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Профессионал боксчи Хуршидбек Норматов америкалик рақибини мағлубиятга учратди

Ноябрь 14
11:58 2016

Андижонлик боксчи Хуршидбек Норматов профессионал рингда учинчи муваффақиятли жангни ўтказди.

11 ноябрь куни Филадельфияда (АҚШ) ташкил этилган профессионал бокс кечасида 10 та жанг ўтказилди. Ўзбек боксчиси Хуршидбек Норматов (3−0−0, 1 КО) ҳам мазкур турнирда қатнашди, деб хабар беради  «Газета.uz»  

24 ёшли боксчи 6 раундли жангда 35 ёшли америкалик Лендвуд Дойзер (10−14−2, 5 КО) билан куч синашди. Норматов баҳсда вазиятни тўлиқ назоратига олиб, аниқ зарбалар берди ва якунда ҳакамлар бир овоздан унинг фойдасига қарор қабул қилди — 60:54, 60:54, 60:54.

«Жанг анча мураккаб кечди, мен муддатидан аввал ғалаба қозонишни истаган эдим, аммо рақибим кучли чиқиб қолди, — ўз таассуротларини „Газета.uz“ билан ўртоқлашди Хуршидбек Норматов. — Умуман олганда, чиқишимдан кўнглим тўлди. Янада йирикроқ турнирларда чиқиш ва яхшироқ жанг қилиш учун янада астойдил меҳнат қиламан».

Қайд этиб тамиз, Норматов Fight Promotion промоутерлик компанияси билан 15 жанг учун 3 йиллик шартнома имзолаган. 25 июнда дебют жангини ўтказиб, Ромон Барберни (6−11−0, 5 КО) мағлубиятга учратди, 23 сентябрда эса иккинчи жангида Томас Бернардни (5−4−0, 3 КО) нокаутга учратиб, жангни муддатидан олдин якунлади.

 
 

Мавзуга оид

  1. Шоҳжаҳон Эргашев грузиялик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

    Профессионал боксда фаолиятини муваффақиятли давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини ўтказди.

    2017-02-16 08:57:11790
  1. Муроджон Аҳмадалиев рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратиб, камида бронзани нақд қилди

    Рио—2016 Олимпиадасидаги юришини 1/8 финалдан бошлаган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев илк жангида қозоғистонлик Қайрат Ералиевни ҳар учала раундда ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олганди.

    2016-08-17 07:53:46638
  1. Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Малайзиядаги мусобақада муваффақият қозонди

    Ўзбекистон боксчилари Малайзиядаги профессионал аренада рақиблари устидан муддатидан олдин ғалабага эришди.

    2017-01-09 09:42:42583
  1. "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

    Биринчи бўлимнинг 5-дақиқадаёқ мезбонлар ҳисобни очишди. Илҳом Бойдедаевнинг ерлатиб берган зарбасини меҳмонлар дарвозабони қайтара олмади. Мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдилар. Голдан руҳланган майдон эгалари ҳужумкорликни оширишди. 

    2018-06-11 00:47:001186
  1. Ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров WBC’нинг Asian Boxing Council Silver камарини қўлга киритди

    Сингапурдаги Far East Square спорт аренасида ташкил этилган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров Халқаро бокс кенгаши (WBC)нинг Asian Boxing Council Silver камари учун ташкил этилган 12 раундлик жангда филиппинлик Адонес Кабалкуинто билан куч синашди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.

    2016-07-25 13:52:00936

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz