NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил
"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди? 18:43 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

Батафсил
Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми? 17:54 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди.
Батафсил

«Профессионал спортчи бўламан...»

Октябрь 12
09:53 2017

Акмал Аҳадов 1998 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 58- ўрта мактабни битирган. У  ўша йиллардаёқ спорт билан ошно эди. Ўзини спортсиз тасаввур этолмасди. Давлатобод  енгил саноат коллежидаги тахсил йиллари эса унга чинакам шуҳрат  келтирди. Вақт ўтиб, у ҳақиқий спортчилар қаторидан  жой олди. «Кик боксинг» бўйича етти карра Ўзбекистон чемпиони, бир марта халқаро турнир ғолиби бўлди. Қўл жанги бўйича икки карра Ўзбекистон, уч карра Осиё чемпиони деган шарафга эга бўлди. «Мау тай» бўйича икки бор Ўзбекистон, икки бор Осиё чнмпиони деган юксак кўрсаткични қўлга киритди. Ёш спортчи ўз маҳорати боис Қирғизистон,  Қозоғистон, Тожикистон республикаларида халқаро турнирларда иштирок этиб ғалаба билан қайтди.

Терма жамоа аъзоси устозлари –Умид  Нуриддинов, Жамолхон Холматов, Жавлон Хўжашбаевлардан маҳорат сирларини ўрганмоқда. Сентябрь ойида «Муй тай» бўйича Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринни ишғол этган ҳамюртимиз ноябрь ойида Туркияда бўладиган жаҳон чемпионатида «Муй тай» спорт турининг «к-1» йўналиши бўйича иштирок этади. Биз унинг яна ғолиб бўлиб қайтишига тилак билдирамиз.

Санжарбек ҲАМИДОВ,
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат. 

Мавзуга оид

  1. Чустлик спортчи қизларга Президент совғалари

    Спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган фаол қизларга Президент совғаларининг топширилиши анъанага айланиб қолди. Куни кеча Чуст туманида ҳам 925 нафар спортчи  қизга Президент совғалари топширилди.

    2017-03-17 19:52:17701
  1. Профессионал боксчи Хуршидбек Норматов америкалик рақибини мағлубиятга учратди

    Андижонлик боксчи Хуршидбек Норматов профессионал рингда учинчи муваффақиятли жангни ўтказди.

    2016-11-14 11:58:43564

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz