NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Профессор Абдухалил Қайимов Ўзбекистонда зайтун ва зиғир етиштиришни таклиф этди

Февраль 03
13:03 2017

Аграр тармоқдаги долзарб масалалар фермерлар ва олимлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашни тақозо этмоқда

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2016-йил 30-декабр куни мамлакатнинг етакчи олимлари билан учрашган эди. Унда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб масалалар, уларни ҳал қилиш йўллари ҳақида очиқ фикрлашиб олинди. Ўзбекистон олимлари мазкур учрашувда билдирилган фикр-мулоҳазаларни чуқур ўрганиб, ўзларининг амалий таклифларини билдиришмоқда, деб ёзади "Жаҳон" ААга асосланиб Sputnik. Жумладан, ўзбек ўрмончилик мактабининг таниқли вакилларидан бири, Тошкент давлат аграр университети профессори Абдухалил Қайимов Ўзбекистонда зайтун ва зиғир етиштириш таклифини илгари сурган.
 

"Бугун давлатимиз хориждан кунгабоқар ёғини импорт қилади. Ҳолбуки, заминимизда зиғир, кунжут, сафлор (махсар) каби мойли ўсимликлар яхши ўсади, бироқ улар кўп ҳолларда лалми майдонларда экилмоқда. Айрим жойларда ғалладан бўшаган майдонларда тажриба-синов учун етиштирилмоқда. Мазкур мойли экинлар ҳосилдорлиги лалми жойларда гектарига ўртача 3-4 центнердан ошмайди. Улар суғориладиган ерларда тажриба учун экилганда, гектарига ўртача 20 центнер ҳосил олиш мумкинлиги аён бўлди. Энг асосийси, мазкур мойли экинлар унча кўп сув талаб қилмайди. Агар барча агротехнология ўз вақтида қўлланилса, ҳосил бундан ҳам ошади", — дейди Қайимов.

Профессорнинг сўзларига қараганда, бу тажриба босқичма-босқич оммалаштирилса, ёғ-мой импорти кескин қисқаради. "Мамлакатимизда зиғирдан асосан қўлбола жувозларда ёғ олинаётгани туфайли уни филтрлаш ва қайта ишлаш имкони деярли йўқ, шу боис халқимиз зиғир ёғидан рўзғорда доимий фойдаланмайди. Бироқ хорижлик мутахассислар ҳам зиғир ва кунжут ҳосили юқори технологияларда қайта ишланса, олинган ёғ сифати зайтун ёғидан қолишмаслигини айтмоқда", — дея қўшимча қилди олим. Қайимовга кўра, агар бу мойли ўсимликларни суғориладиган ерларда экиш ва уни қайта ишлаш саноати Ўзбекистонда тўла қувват билан йўлга қўйилса, нафақат халқни ёғ маҳсулотлари билан таъминлаш, балки уни хорижга экспорт қилиш имкони ҳам пайдо бўлади.

 

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371237
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151314
  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:451075
  1. Венгриялик профессор: Шерали Жўраев куйлашини эшитиб сафарни кечиктирдим

    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти унивеситетида Мир Алишер Навоийнинг 576 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Аввалғиларға ўхшамас” деб номланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди. 

    2017-02-11 10:20:171454
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:281096

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz