NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил

Профессор Ботир Мардонов Наманганда ардоқланди

Май 15
20:22 2018

Наманган муҳандислик-технология институтида “2018 – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан илм-фанда эришилаётган инновацион ютуқларни кенг тарғиб этиш, бу борада мамлакатимизга танилган устоз профессор-олимларнинг иш тажрибаларини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти профессори, физика-математика фанлари доктори, Беруний номидаги давлат мукофоти совриндори Ботир Мардоновнинг 75 йиллик юбилейи ва унинг илмий-педагогик фаолиятининг 50 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция ҳам ана шу тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди.

Тантанали анжуман аввалида Наманган муҳандислик-технология институти ректори, физика-математика фанлари доктори, профессор Одилжон Маматкаримов сўзга чиқиб, етук устоз олимни қўшалоқ айёми билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди. Ботир Мардоновичнинг илм-фан соҳасидаги узоқ йиллик фидокорона меҳнатлари, эришган оламшумул ютуқлари бугунги кунда ёш авлод вакиллари учун ҳақиқий ибрат мактаби эканини қайд этди.

Дарвоқе, ушбу қувончли воқеага институт илмий-педагогик жамоаси ҳам ўзининг унитилмас совғасини ҳозирлади. Техника фанлари доктори Олимжон Саримсоқовнинг саъй-ҳаракатлари билан Ботир Мардоновнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, ҳамкасблари ва шогирдлари меҳри, улар камолотига қўшган ҳиссаси, синовларга ва курашларга тўла умр йўлидаги ибратли ва қизиқарли ҳикояларни қоғозга тушириб. Уни китоб ҳолида “Умр чорраҳалари” номи билан шогирдлар ва китобхонларга туҳфа қилинди.

Маълумот ўрнида, Ботир Мардонов Самарқанд вилояти Дамариқ қишлоғида туғилиб камолга етади. Самарқанд туманидаги 11-мактабни олтин медалга тамомлаб, Ломоносов номидаги Москва давлат университети механика-математика факультетига ўқишга киради. Кейинчалик ушбу олийгоҳда аспирантурада таҳсилни давом эттирган. У меҳнат фаолияти давомида Москва давлат университети “Газ ва тўлқинлар динамикаси” кафедраси доценти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Олий математика” ва “Материаллар қаршилиги ва назарий механика кафедраси” кафедралари мудири, Ўзбекистон фанлар академияси сейсмология институтининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, Қозоғистон фанлар академияси ғарбий бўлими механика ва машинасозлик маркази директори, Атирау нефт ва газ институти “Чизмачилик ва амалий механика” кафедраси мудири ҳамда Каспий мунайгаз лойиҳа ва илмий текшириш институти бўлим мудири вазифаларида самарали иш олиб борди.

- Одамийлик, олимлик, комиллик. Бу уч сўзнинг ўзаги бор. Осонгина талаффуз қилинадиган бу иборалар замирида интилиш, меҳнат ва машаққат ётади, - дейди Наманган муҳандислик-технология институти профессори, техника фанлари доктори Ҳамидхон Аҳмадхўжаев. - Одам заҳмати эвазига илм эгаллайди. Сўнгра ундан-да зиёда куч-қувват сарфлаб, олимлик рутбасига етади. Комиллик даражасини эгаллаш эса барчага ҳам насиб этавермайди. Эътироф этиш жоиз, Ботир Мардонович Мардонов илмли инсон сифатида олимлик ва комиллик чўққиларини забт эта олган ва бу улуғ фазилатларга чин маънода муносиб инсон.

Тўрт нафарни эл корига ярайдиган қилиб тарбиялаган ва ўнга яқин набираларга дуогўй бўлаётган Ботир Мардонов 2006 йилдан буён ҳозирги вақтга қадар Самарқанд архитектура ва лойиҳалаш ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтларида талабаларга технологик жараёнларни математик моделлаштириш, тажриба маълумотларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича дарс ўтмоқда. Магистрантлар ва дакторантлар, мустақил тадқиқотчиларга илмий йўналишлар бўйича қимматли маслаҳатлар беради. Унинг илмий ишлари рўйхатидан 200 дан зиёд илмий мақола, 11 та монография ва ўқув қўлланмалари ўрин олган. Устоз раҳбарлигида 34 нафар фан номзоди ва 3 нафар фан доктори етишиб чиқди. Шу жумладан, 2 нафар фан доктори (Рустамжон Муродов ва Олимжон Саримсоқов) ва ўндан ортиқ доцентлар (Ҳамидулло Исахонов, Абдулбоқи Раҳмонов, Умаржон Мелибоев, Жамолиддин Эргашев ва бошқалар) Наманган вилоятидан эканлиги эътиборга молик. Ботир Мардонов 1983 йили Абу Райҳон Беруний номидаги фан ва техника соҳасидаги Ўзбекистон давлат мукофоти ҳамда 1992 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълим ходими фахрий унвони билан тақдирланган.

Анжуманда Ботир Мардоновни таниган, Тошкенту Бухоро, Фарғона-ю Самарқанддан келган илм аҳли вакиллари қалб қўърида битилган тилакларини изҳор этишаркан, энг аввало қўлга киритган ютуқларида устоз Ботир Мардоновичнинг муносиб ҳиссаси борлигини фахру ғурур билан эътироф этишди. Албатта, миллий қадриятларимизга хос бўлган бундай устоз-шогирдлик анъналари ўсиб келаётган ёшларни ўқиш-изланишда янада фаол бўлишга, илм чўққиларини сабот билан эгаллашга, Ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга ундаши шубҳасиз.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

Ҳамдам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Мавзуга оид

  1. Профессор Абдухалил Қайимов Ўзбекистонда зайтун ва зиғир етиштиришни таклиф этди

    Аграр тармоқдаги долзарб масалалар фермерлар ва олимлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашни тақозо этмоқда

     

    2017-02-03 13:03:31817
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101122
  1. Хонанда Ботир Қодиров Пекин халқаро туризм фестивалида олий мукофотни қўлга киритди

    Хонанда Ботир Қодиров ўн саккизинчи бор ташкил этилган Пекин халқаро туризм фестивалида олий мукофотни қўлга киритди. 

    2016-10-05 12:27:08718

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz