NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил
Билдирги ва эълонномалар 19:04 17/07/2018
Батафсил
АДҲАМЖОН ЭРГАШЕВ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ! 17:02 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медалга ва ўтган йили катталар иштирокидаги жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган эди. Қолаверса, у Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ўсмирлар Олимпиадаси совриндори ҳам ҳисобланади.

Батафсил

Рамазон ҳайити кўтаринки руҳда нишонланди

Июнь 15
21:36 2018

Юртимизда меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни зўр шоду ҳуррамлик ва шукроналик кайфиятида нишонланди. Хусусан, бугун (15 июнь куни) эрта саҳарда Наманган вилоятидаги 182 та масжидида ҳайит намозлари эмин-эркин, кўтаринки руҳда адо этилди. Бунинг учун масжидлар жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари, нодавлат ташкилотлар ходимлари қулай шарт-шароитларни муҳайё этиб бердилар.

Наманган шаҳридаги “Мирёқуббой Мирҳакимбой” жоме-масжиди имом хатиби Абдулвоҳид Исоқов маърузада тоат-ибодатга ошиққан юртдошларимизга “Ийд ал-фитр” байрамини Ислом динида жорий бўлиши, Рамазон ойининг мазмун-моҳияти ва унинг фазилатлари ҳақида сўз юритди.

Дуога қўл очган мўмин-мусулмонлар Яратгандан юртимизга тинчлик-осудалик, халқимизга фаровонлик, дастурхонларимизга тўкинлик, деҳқончиликлар мўл-кўл бўлиши, бунёдкорлик ва маъмурчилик соҳасида раҳбарларимиз амалга ошираётган эзгу ишлар ўнгидан келишини тиладилар.

Ўтган бир ой давомида ватандошларимиз, аҳли дин вакиллари муқаддас Рамазон рўзасини тутиб, кечалари масжидларда жамоат билан Қуръон хатмонаси ва таровеҳ намозларини шукроналик ва эмин-эркинликда адо этдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, тегишли ҳуқуқий органлар ҳамкорлигида мусулмонларнинг тоат-ибодатларини хотиржамликда ўқишлари борасида барча ташкилий чоралар кўрилди. Бундан барча-барчамиз беҳад миннатдор бўлдик.

Эътироф этиш жоиз, мустақиллик йилларида топталган диний қадриятларимиз қайта тикланиб ривож топди. Айниқса, сўнгги икки йил давомида фуқароларнинг дин ва виждон эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинмоқда. Президентимиз ташаббуси билан юртимизда биринчи маротаба “Ўзбекистон қуръон мусобақаси” ва “Ҳадислар билимдони” танлови ўтказилди. Бундан Қуръони Карим ҳамда ҳадису шариф илмига ошиққан минглаб кишилар бирдек баҳраманд бўлдилар.

"- Шундай доруломон кунларга етказганига минг шукур, намозларни бемалол адо этиб, ҳайитни дам олиш куни сифатида тинчлик ва хотиржамликда нишонлаяпмиз, - дейди “Янгийўл” маҳалласида яшовчи 78 ёшли меҳнат фахрийси Жалолиддин ота Зиёвиддинов. – Собиқ иттифоқ даврида бунақа дамларни фақат орзу қилардик. Ҳайит кунларини байрам қилиш ҳақида ўйлаш тугул, ҳатто масжидларга ҳам хотиржам боролмасдик. Мана, Президентимиз қарори билан ҳайит кунлари байрам ва алоҳида дам олиш куни сифатида белгиланди. Сизга яна бир хурсандчилигимни айтай: чинакам меҳр-мурувват ва бағрикенглик айёми арафасида Юртбошимиз қарорига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 226 нафар фуқаро афв этилганини эшитиб, бағоят хурсанд бўлдим. Бу халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик ва меҳр-шафқат фазилатларидан ёрқин нишонадир. Ёки давлатимиз раҳбарининг аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришга қаратилган қарори ҳам қабул қилингани нур устига аъло нур бўлди. Демакки, одамларимизга қанчалик яқиндан амалий ёрдам кўрсатилса, халқимизнинг давлатга бўлган ишончи шунчалик ортаверади".

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига йўллаган рамазон ҳайити табригида қайд этилганидек, “Оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-мазмуни бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатга ғоят уйғун ва ҳамоҳанг эканини, ўйлайманки, шу саодатли дамларда ҳар биримиз чуқур ҳис этмоқдамиз.”

Шу нуқтаи назардан, Ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ, орзиқиб кутилган байрамларидан бири десак, асло муболаға бўлмайди. Рамазон ойи тугагач, Ҳайит намозига чиқилади, барча дўст-биродарлар бир-бирларини бу байрам билан табриклашади. Қариндош-уруғлар, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг кўнгли овланади, болажонларга ширинликлар улашилиб, қувончларига сабаб бўлинади. Бу кунда барчанинг юзида табассум, кайфиятида кўтаринкилик ва дилида Аллоҳ зикри, шукроналик туйғуси мужассамлашади.

“Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак” деган эзгу қадриятдан келиб чиққан ҳолда маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида хайру саховат, меҳру мурувватга йўғрилган савобли ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Учқун” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муяссархон Боймирзаева бошчилигидаги фаоллар ҳудудда истиқомат қилувчи кам таъминланган, бемор, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз ва ногиронлиги бор кишилар ҳолидан хабар олиб, уларнинг дилларига шодлик улашдилар.

Хусусан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ажратилган газ плитаси топширилган Соли Адашев кўчаси, 18-берк, 3-уйда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Муаззам Пўлатова алоҳида эътибордан шодликка тўлди.

Узоқ йиллик умрини ёшларга таълим-тарбия беришга бахшида қилган, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган, ҳозирда уйда ётиб қолган бемор, 8-Соли Адашев кўчаси, 10-уйда турувчи 85 ёшли Олимжон Тўрабоев маҳалладошлари йўқловидан беҳад севинди.

Дарҳақиқат, Рамазон ҳайити халқимиз маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас бир қисми бўлган, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини яққол ифода этадиган ҳайитни муносиб нишонлаш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак инсоний фазилатларни камол топтиришга хизмат қилади.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

  

Мавзуга оид

  1. Қурбон ҳайити 12 сентябрда нишонланади

    Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Қурбон ҳайитини 12 сентябрда нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

    2016-09-09 16:57:36742
  1. Наманганда Наврўз байрами кўтаринки руҳда ўтиши учун пухта тайёрлик кўрилди

    Вилоятда Наврўз сайиллари ўтадиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, байрамона кайфият барқарорлигини таъминлаш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилди. 

    2017-03-20 18:35:26732
  1. Моҳи Рамазон муборак

    Иймон тўкис, эътиқод мустаҳкам, тил ва дил бирлиги номаи аъмолларимизда зоҳир. Борлиқни яратган, бандаларига эҳсон ва мурувватларини дариғ тутмаган, меҳрибон Аллоҳга берган неъматлари шукронаси сифатида тутадиган рўзамиз иншооллоҳ қабул бўлгай. 

    2016-06-07 10:32:18969
  1. Наманганда 25 нафар келин-куёвнинг никоҳ тўйлари нишонланди

    Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан хайрли ишга қўл урилди.

    2016-08-31 07:47:20856
  1. «Менинг юртим – менинг бахтим» лойиҳаси кўтаринки кайфиятда ўтказилди

    Наманган тумани, Тошбулоқ саноат ва касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган туман Кенгаши томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, Ватанга муҳаббат, Она юртга садоқат, туғилиб- ўсган диёрига меҳр кўрсатиш, тинч ва осойишта замонамизга шукроналик руҳида тарбиялаш мақсадида

    2016-07-15 17:19:071084

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz