NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

РАСМИЙ ИЗОҲ - "Ягона умиди вилоят ҳокимлигидан. ... Наҳотки вилоят ҳокимлиги масалани узил-кесил ҳал қилишни хоҳламайди"

Октябрь 15
16:57 2017

КУН.УЗ сайтида жорий йилнинг 14 сентябр куни эълон қилинган “Наманганлик онахон судларга қатнаб тинкаси қуриди. Унга ким қулоқ тутади?” сарлавҳали мақола Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, Тожихон Давронова Норин тумани ҳокимининг фуқаро Маҳмуджон Раҳмоновга эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги 2016 йил 25 февралдаги 335-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида бир неча бор Норин тумани ҳокимлигига қилган мурожаати мутасаддилар томонидан ўрганилиб, мурожаат муаллифига тегишли жавоб хатлари берилган.

Низоли бўлган – Норин тумани Ҳаққулобод шаҳар Катта Яйдоқ МФЙ Ж.Мелибоев кўчасида жойлашган 112-уй Раҳмонов Маҳмуджонга тегишли бўлиб, туман ҳокимининг 2016 йил 25 февралдаги 335-сонли қарори билан қонуний эгаси ҳисобланган М.Раҳмонов номига эгалик ҳуқуқи белгиланган.

М.Раҳмонов 2012 йилда Т.Давроновадан умумий ҳисобда 15 минг АҚШ доллари қарз олган, кейинчалик ушбу қарзни тўлай олмасдан, қарзни қайтариш муддати келгани учун юқорида кўрсатилган ўзи яшаб турган уй-жой ушбу қарз эвазига ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида МФЙ вакиллари иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.

Фуқаро Т.Давронованинг аризасида кўрсатилган ҳолатлар мулкий низоли ва судга оид масала бўлиб, ушбу мазмундаги муқаддам қилган мурожаатлари Норин туман ҳокимлиги ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан бир неча марта кўриб чиқилган ва суднинг чиқарган ҳал қилув қарорлари назорат тартибида юқори турувчи инстанция судлари ҳамда прокуратура идоралари томонидан ўрганиб чиқилган.

Судга тегишли ва суд тартибида ҳал бўладиган низоли масалалар маҳаллий ҳокимлик идоралари томонидан мазмунан ҳал этиш ваколати бўлмаганлиги сабабли суднинг чиқарган ҳал қилув қарорлари устидан юқори суд инстанцияларига назорат тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи Т.Давроновага тушунтирилган.

КУН.УЗ сайти мухбири Хуршид Далиевга ҳам, бевосита мурожаат муаллифи Т.Давронова билан ҳам айнан шу масалада вилоят ҳокимлигига келганларида юридик хизмат (бош юрисконсульт Д.Эрматов) томонидан шу ҳақда тушунтириш берилиб, Т.Давроновага тўловсиз малакали адвокат (Г.Юнусованинг) ҳуқуқий ёрдами ташкил этилиб, унинг номидан прокуратурага протест киритиш ҳақида ариза ва Учқўрғон туман маъмурий судига ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан даъво ариза лойиҳалари ёздириб берилган.

Мақолада “У (вилоят ҳокимлиги бош юрисконсульти Д.Эрматов) онахонга ёрдам беришга ҳаракат қилишини айтди.” “Ягона умиди вилоят ҳокимлигидан. ... Наҳотки вилоят ҳокимлиги масалани узил-кесил ҳал қилишни хоҳламайди” каби таъкидлар кўрсатилсада, туман ҳокими қабул қилган қарорни қонунийлиги юзасидан фуқаролик даъво тартибида биринчи инстанция суди ва назорат босқичларида кўриб чиқилиб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари мажудлиги сабабли, ушбу масалалар маҳаллий ҳокимлик ваколатига тааллуқли эмас.

Шунингдек, мурожаатда “Туман ҳокимининг қалбаки ҳужжатларга асосланиб чиқарган қарорига судьянинг наҳотки малакаси етишмаса?” деб кўрсатилсада, иш ҳолатларига кўра фуқаро Т.Давронованинг ушбу талаби юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди жиноят аломатларини ўрганиб чиқишни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ҳавола этган.

Амалдаги қонунчиликка биноан кўчмас мулклар билан боғлиқ олди-сотдилар нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши мажбурий ҳисобланиб, ушбу қонун талабларини етарли даражада тушунмаган фуқаро Т.Давронованинг сарсон бўлаётгани “ягона умиди вилоят ҳокимлигидан” бўла олмайди.

Аксинча, норози бўлган суд қарорларининг қонунийлиги юзасидан процессуал қонунчилик талаби асосида прокурорга ёки юқори инстанция судига мурожаат қилиши мумкин.

Вилоят ҳокимлигининг юридик хизмати

Мавзуга оид

  1. Бартомеу: Месси «Барселона»да қанча қолишни ўзи ҳал қилади

    «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу клуб Лионель Месссига қачон янги шартнома таклиф қилишини айтди.

    2016-09-09 17:26:51551
  1. «Биз одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик» — Шавкат Мирзиёев

    2017 йилдан ҳокимлар ҳамда прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарлари аҳоли олдида ҳисобот беради.

    2016-12-09 13:31:33393
  1. Наманганда водийда ягона бўлган "Ибрат" мажмуасининг лойиҳаси якунига етди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида бир қатор устувор 

    2017-01-05 09:44:42668

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz