NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Ректорлар ўз мурожаатида порахўрликка қарши курашишга сўз беришди!

Июль 22
20:15 2018
Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасалари ректорлари абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади. Мурожаат матни республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати томонидан келтирилган.
Қайд этиш даркор, Ўзбекистонда илк маротаба йўлланган мазкур мурожаатда таълим-тарбия ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, унга илғор инновацион ғояларни олиб кириш, ёшларнинг истеъдодларини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда порахўрлик ва тамагирликнинг олдини олишга ваъда берилган.
- Биз – кўп сонли ректорлар таълим-тарбия ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, унга илғор инновацион ғояларни олиб кириш, ёшларнинг истеъдодларини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш билан биргаликда соҳа ривожига салбий таъсир этиши мумкин бўлган ва замонавий таълимнинг оёғига кишан бўлиб турган иллат- порахўрлик ва таъмагирликнинг олдини олиш, ҳар ишда ҳалол ва виждонан йўл тутиш, олий таълим муассасаларини ҳақиқий маънодаги маърифат ва ҳалоллик масканига айлантириш, шунингдек, бу йилги қабул жараёнларини шаффоф, адолатли ва ҳалол ўтказишга ваъда берамиз.”- дейилади, мурожаатда. 
Матнда абитуриентларнинг ўз билимигагина ишониши лозимлиги қайд этилган: “Кўряпсизки, ёшларнинг илм-фан ва касб-ҳунар сирларини эгаллашлари учун юртимизда барча шарт-шароитлар муҳайё қилиб берилмоқда. Бугун ўзингиз учун касб танлаб, ўқишга киришга аҳд қилдингизми, ўз билимингизга, ақл-заковатингизга ва сизларга шу шароитларни яратиб берган Президент ишончига муносиб бўлинг ва муносиб иш қилинг. Кириш имтиҳонларига, тест синовларига пухта тайёргарлик кўриб, бу имтиҳонлардан ўз билимингиз билан ўтишга бел боғланг.”
Шунингдек, мурожаатда “Коррупция тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли бандларига кўра пора берган ҳам, пора олган ҳам қонун олдида тенг жавобгар саналиши ва муқаррар жазога тортилиши эслатиб ўтилади. Ота-оналарга қарата шундай дейилган:
- Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди. Тама ва пора занжирини қабул жараёнларидаёқ узайлик! Токи у бошқа ниш урмасин! Фарзандларимиз қўлида занжир бўлиб, уларни панжара ортига бошламасин!”.
Дарҳақиқат, таълим тизимидаги коррупция тараққиётнинг энг асосий кушандаси ҳисобланади. Ректорлар мазкур мурожаатда имтиҳонларни шаффоф ўтказишга ваъда бериш баробарида аҳолини ҳам бу каби қинғир ҳаракатларга чек қўйишга чақиришмоқда. Буни албатта қувонарли ҳолат сифатида айтиб ўтиш жоиз. Барча барчамиз эса имтиҳонлар вақтида ҳар йили урчийдиган шубҳа гумонлар бу йил қулоғимизга чалинмаслигига умид билдириб қоламиз!

Мавзуга оид

  1. Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди

    Уммон султони чилим (кальян) чекишга қарши кураш бошлаб, шундай хизматлар таклиф этиладиган кафе ва ресторан эгаларига нисбатан қоидаларнинг қатъийлаштирилиши ҳақида маълум қилган.

    2016-05-29 18:53:22898
  1. Португалия ўз тарихида илк маротаба Европа чемпионига айланди

    Хабар берганимиздек, Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган эди.

    2016-07-11 09:03:51864
  1. Ўзбекистонда порахўрликка қарши кураш тўғрисидаги қонун қабул қилинади

    Икки ой муддат ичида порахўрликка қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши лозим.

    2016-10-06 09:25:11758
  1. "Ўзбекистон куни" – уни "камалак"чилар бошлаб беришди. Юрт кунини мамлакат миқёсида ўтказайлик!

    Ёш қалбларда миллий ғурурни уйғота олган “Ўзбекистон куни” – бу лойиҳа “Камалак” болалар ташкилоти фаоллари томонидан ажойиб тарзда ўтказилди. Энди шундай лойиҳани юртимиз бўйлаб кенг миқёсда, катта тантанали фестиваль сифатида бир йил бир марта ўтказилса мақсадга мувофиқ бўларди. Унинг қамрови эса барча ёш ва барча соҳа вакилларини қамраб олмоғи лозим. “Ўзбекистон куни” – ўзбекистонликларнинг ардоқли байрамларидан бирига айланишига ишонамиз!

    2017-05-23 00:51:28717

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz