NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

Республика ишчи гуруҳи ҳаракатда: Янгиқўрғонлик 80 ёшли Ўрмонжон отанинг орзуси ушалди

Август 13
12:20 2018
Айни кунларда Янгиқўрғон туманида реал ижтимоий-иқтсодий вазиятни ўрганиш мақсадида республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Маҳаллалар ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилиб, мавжуд муаммолар ўрнида бартараф этиляпти.
Хусусан, тумандаги Юксалиш  маҳалласида яшовчи 80 ёшли Ўрмонжон ота Жўрабоевнинг орзуси ушалди. Отахоннинг хонадонга ташриф чоғида кекса инсон томонидан билдирилган илтимос зудлик билан ҳал этилди. Саломатлик посбонлари шу билан бирга беморга малакали тиббий хизмат  кўрсатиб, уни дарддан халос этиш чораларини кўришмоқда. Оғир хасталик туфайли тушакка миҳланиб қолган қарияга туман тиббиёт бирлашмаси тиббий-ижтимоий хизмати ходимлари ногиронлар аравачасини туҳфа эдилар.
 
 
Жўрабоевлар хонадонига келган Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов хастаҳол билан дилдан суҳбатлашди. Кексаларимиз ҳамиша ардоғда эканлигини таъкидлаб, Ўрмонбой отани безовта қилаётган касалликни самарали даволаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди. Меҳнат фахрийси кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбариятига раҳмат айтиб, дуога қўл очди.
 
 
Қайд этиш жоиз, туманда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли тиббий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ҳар куни юзлаб хонадонларга кирилиб, аввало нуронийлар, туғиш ёшдаги аёллар ва болаларнинг ҳолидан хабар олиняпти. Айниқса, сурункали касалликларга дучор бўлган фуқаролар, ўзгалар қаровига муҳтож, шу жумладан ногиронларга меҳр ва мурувват кўрсатилаётир. Уларнинг талабига кўра ногиронлик аравачалари, қўлтиқтаёқ ва эшитиш воситалари бериляпти. Шунингдек, моддий эҳтиёж сезаётган юртдошларимизга даволаниш ва саломатлигини тиклаш учун имтиёзли йўлланмалар тақдим этилмоқда.
- Бу жараён йил бошидан буён изчил давом эттирилмоқда, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов. - Ҳозирга қадар 2 минг 500 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган кишиларнинг эҳтиёжлари қондирилиб, махсус аравача, ортопедик маҳсулотлар ва эшитиш мосламалари бепул тарқатилди. Яқин орада барча ногиронлиги бор кишиларнинг талаби тўла қондирилади.
 
Абдулла Ғозиев,
журналист.

Мавзуга оид

  1. Ҳаракатда – баракот

    Мен тадбиркорлик фаолиятимни даставвал салқин ичимликлар савдосидан бошлаганман. 

    2016-08-17 09:37:28768
  1. Янгиқўрғонлик Мухлиса Абдумаликова Осиё ўйинларида бронза медалга эга чиқди

    Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 63 килограмм вазнда баҳсларга киришган Наманган вилояти вакиласи Мухлиса Абдумаликова юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, бронза медалга сазовор бўлди.

    2018-08-29 20:38:551878
  1. Наманганда бадиий гимнастика бўйича “Олимпия умидлари” республика очиқ турнири бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 160 га яқин ёш спортчи ўзаро баҳслашди. 

    2016-06-22 10:44:232032
  1. Жамолиддин отанинг боғи

    Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Яндама қишлоғи аҳли томорқадан мўмай даромад кўриш ҳадисини олган. 

    2016-05-28 20:39:56834
  1. Наманганда Республика ишчи гуруҳининг ёшлар билан учрашувлари бўлиб ўтди

    Ёшларнинг кайфияти, муаммолари ва таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида  Наманган вилоятининг барча туман ва шаҳарларида очиқ  учрашув ва мулоқотлар ўтказилди.

    2016-10-20 15:08:16931

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz