NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди

Сентябрь 23
17:54 2018
Айни кунларда Наманган туманида реал ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш, аҳолини қизиқтириб келаётган турли масалаларни жойида ижобий ҳал этиш, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантиришга яқиндан кўмаклашиш мақсадида Республика Ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.
 
Оилалар ва маҳаллаларда мавжуд бўлган муаммолар чуқур ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўриляпти. Жумладан, шу кунга қадар соғлиқни сақлаш соҳасига оид ўнлаб масалалар ечимини топди. Бинобарин, туман тиббиёт бирлашмасида бир қатор юқори технологик жарраоҳлик амалиётлари ўтказилганлиги боис беморларни ташвишлантираётган касалликларни Тошбулоқнинг ўзида самарали даволашга киришилди.
 
Қирғизқўрғонлик Муҳайё Акбарованинг  чорак асрлик орзуси ушалди. Уни болалигидан туғма юрак нуқсони хасталиги қийнаб келарди. Энди бўлса, кўп йиллик азоб-уқубатлар ортда қолди. Наманган тумани марказий шифохонаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган бемор тез кунларда мутлоқо соғайиб оиласи даврасига қайтиши мумкин. Наманган вилояти кардиология маркази кардиожарроҳи, тиббиёт фанлари номзоди Нуриддин Баҳриддинов томонидан ўтказилган мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди.
 
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
 
Қайд этиш жоиз, шу куннинг ўзида яна бир неча мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрожарроҳлик бўлими мудири Абдужалил Нурматовнинг саъй-ҳаракатлари билан Музаффар Абатовга озор бераётган бел умртқалари чурраси ламиноэктомия қилинди. Мазкур марказ урология бўлими мудири Сайфиддин Мамадалиев эса  чап буйрак кистасидан қийналиб юрган Жўрабой Эргашевда тери орқали пункцион аслирафиддинция жарроҳлик операциясини амалга оширди.
 
Дарвоқе, Наманган туманида биринчи  маротаба лапроскопик жарроҳлик амалиёти қўлланилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бош жарроҳи Толибжон Мамадумаров ўткир флегманоз обтурацион калькулёз холециститга йўлиққан Ўғилхон Дадабоевада лапаратомия, тубидан холецистэктомия, яъни апоневроз нуқсонини тикиш, қорин бўшлиғи санацияси ва дренажлаж амалиётини  ҳамкасбларига “Маҳорат дарси” сифатида кўрсатиб берди.
 
Абдулла Ғозиев,
журналист.
 

Мавзуга оид

  1. Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди
    “Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
    2018-12-12 18:38:091332
  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:071070
  1. Наманганда бадиий гимнастика бўйича “Олимпия умидлари” республика очиқ турнири бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 160 га яқин ёш спортчи ўзаро баҳслашди. 

    2016-06-22 10:44:232111
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401922
  1. Наманганда Республика ишчи гуруҳининг ёшлар билан учрашувлари бўлиб ўтди

    Ёшларнинг кайфияти, муаммолари ва таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида  Наманган вилоятининг барча туман ва шаҳарларида очиқ  учрашув ва мулоқотлар ўтказилди.

    2016-10-20 15:08:16969

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz