NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил
Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин? 17:56 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Етарли даражада ухланг: агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз.
Батафсил
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил

РОССИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР - «ANAMED»ДА

Ноябрь 09
16:52 2017

Тиббиёт тизими мунтазам равишда тараққиётни, изланишни, янгиликларни амалга тадбиқ этишни талаб этади. Бу мезонлар қарор топмас экан, соҳада муваффақиятларга эришиш мушкул.

Наманган шаҳридаги «ANAMED» диагностика маркази ана шу талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган марказдир. Бу ердаги мавжуд тиббий асбоб-ускуналар, аппаратуралар, анжомлар замонавийлиги билан республикада ягона ҳисобланади.  Мутахассислар малакаси ҳам шунга яраша - юқори. Улар соҳадаги энг сўнгги янгиликларни амалиётда қўллашга, умуртқа, орқа мия билан боғлиқ, шунингдек, ортопедик ва травматологик хасталикларга аниқ ташҳис қўйишга эришмоқдалар.

Куни кеча бу борада яна бир янгиликка қўл урилди. Аниқроқ қилиб айтганда, «ANAMED» диагностика маркази ва Россия давлатининг «ОРТОСПАЙН» хусусий клиникаси ўртасида меморандум имзоланди.

Маълумки, «ОРТОСПАЙН» - Москва шаҳридаги энг нуфузли хусусий клиника ҳисобланиб, замонавий, юқори даражада технология, ускуна ва анжомлар билан жиҳозланган, умуртқа, орқа мия ва ортопедия ва травматология бўйича жарроҳлик амалиётларни муваффақиятли ўтказиб келмоқда. Бу ерда ҳар йили 1000-1200 оператив даволаш хизматлари кўрсатилади.

Шу йилнинг 7-8 ноябрь кунлари «ОРТОСПАЙН» хусусий клиникаси раҳбари, Россия Федерацияси тиббиёт академиясининг нейрохирургия кафедраси доценти, Москва шаҳридаги 1-марказий клиник шифохонаси нейрохирурги, умуртқа ва орқа мия касалликлари бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Владимир Андреевич Басков «ANAMED» диагностика марказида бўлиб, юзга яқин беморларни кўрикдан ўтказди. Шунингдек, марказда қуриб битказилган жарроҳлик хоналарининг жиҳозланиши юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Юқоридаги меморандумга асосан, келгусида ОРТОСПАЙН хусусий клиникаси мутахассислари ҳар ойда Наманганга ташриф буюришади ва «ANAMED» диагностика марказида мураккаб нейрохирургик жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.

Демак, Наманган вилояти тиббиёт тизимида нафақат республика, балки Ўрта Осиёда биринчи бор мураккаб нейрожарроҳлик бўйича операциялар амалга оширилади.

Санжарбек ҲАМИДОВ.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонлик молия ва иқтисодиёт мутахассислари Чехияда тажриба алмашиб қайтди

    Ўқув сафарининг асосий мақсади Чехия Республикасининг бюджет тизими, маҳаллий ҳукуматнинг бюджет соҳасидаги ваколатлари, ҳудудий ривожлантириш дастурлари, ҳудудларда ўрта муддатли бюджетни амалга ошириш, ривожлантириш дастурлари ва бюджет ўртасидаги боғлиқликлар, бюджет соҳасидаги мутахассисларни малакасини ошириш ва бошқа соҳалардаги тажрибасини ўрганишдан иборат бўлди.

    2017-04-14 15:40:57748
  1. «Навбаҳор»: Қўқондаги ўйин 16.00да бошланади

    1 октябрь куни “Навбаҳор” 24-тур доирасида Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

    2016-09-29 17:30:29831

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz