NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Россиялик шифокор Александр Петровсикий Наманганда кўкрак бези саратони касаллиги бор аёлни операция қилди

Октябрь 28
12:38 2017

Аввал хабар берганимиздек Наманганда “Аёллар репродуктив тизими органларида хавфли ўсма касалликлари профилактикаси, эрта аниқлаш ва даволаш” мавзусига бағишланган халқаро анжуманнинг иккинчи куни ҳам турли дастурларни қамраб олди.  Қатнашчилар     Наманган вилояти онкология диспансерида ўтаётган машғулотларда  ўзларининг билим ва касбий кўникмаларини бойитмоқдалар.  Россиялик мутахассислар иштирокида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. МДҲ давлатлари онколог ва радиологлари директорлари ассоциацияси вакили (АДИОР), тиббиёт фанлари номзоди Александр  Петровсикий ўзбекистонлик ҳамкасблари иштирокида кўкрак бези саратони касаллиги бор аёлни операция қилди. “Маҳорат мактаби” тарзида олиб борилган операция жараёни онлайн тарзида  конференция қатнашчиларига кўрсатиб турилди. Савол-жавоблар чоғида амалиётнинг ўзига хос мураккабликлари изоҳлаб берилди.

      Машғулотлар онкология соҳасининг бошқа йўналишлари бўйича ҳам давом эттирилди. Марфологлар, маммологлар ва рентгенологлар алоҳида секцияларга бўлинган ҳолда ўқитиляпти. Жумладан, Жанубий Кореялик мутахассислар ўзлари билан олиб келинган ноёб аппарат воситасида тезкор цито-диагностика амалиётини бажариш бўйича маҳорат дарси ўтиб беришди. CelltraZone вакили, доктор Мун Съюнг Ил аёллар жинсий аъзоларидан олинган суртмани аниқ текшириш ва ташхислаш бўйича маъруза ўқиди ҳамда мазкур фаолиятни амалда кўрсатиб берди.

          Семинар қатнашчилари онкология диспансерида жорий қилинаётган янги техника ва замонавий технологиялар билан ҳам танишдилар. Тиббиёт ҳар йили янгидан-янги ҳорижий тиббиёт асбоб-ускуналари билан бойитилмоқда. Бинобарин, ўтган йили Хитой давлати гранти асосида маммография  рақамли рентген-диагностика тизими, компьютер томографи, Германияда ишлаб чиқарилган юқори частотали элетрожарроҳлик коагулятори, Жанубий Кореяда тайёрланган кўчма рентген аппарати ва бошқа ускуналар ишга солинган бўлса, куни кеча Япониядан маммография олиб келинди. Япониянинг  Fuji  компаниясида  яратилган маммография ускунаси мамлакатимизда биринчи бўлиб, турк мутахасисслари ёрдамида ишга солинди. Янги авлод қурилманинг афзал жиҳатлари шундаки, аёллар сут безидаги саратон касаллигини юқори даражадаги аниқликда кўрсатиб бериш имкониятига эга. Анжуман доирасида ноёб қурилманинг фойдаланишга топширилиши тақдимоти ўтказилди.   Fuji  компаниясида   мутахассислари жорий қилинган энг замонавий ва илғор технология бўйича маълумот бердилар.  Бу соҳа фаолиятини янада тараққий эттиришда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

         Онкологиянинг долзарб мавзуларига бағишланган Наманган анжуманидан олинган таассуротлар, хорижлик ва пойтахтимиздан келган етакчи мутахассислар тавсиялари, таклиф ва мулоҳазалари асосида онкологик хизмат даражасини замон талаблари даражасига етказиш чоралари кўрилади. Шу билан бирга соҳани тараққий эттириш учун изланишлар изчил давом эттирилади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш  ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этилиши учун ҳали кўп иш қилиниши зарур.

                                                                                              Абдулла ҒОЗИЕВ.

 

 

 

 

         

 

 

Мавзуга оид

  1. Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

    Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

     

    2016-06-27 16:51:48885
  1. Хорижда ишлаётган 10–15 нафар тажрибали шифокор Ўзбекистонга қайтишга розилик билдирди

    «Халқ саломатлиги: муаммо ва долзарб вазифалар» мавзусида бўлиб ўтган очиқ мулоқот доирасида хориждаги шифокорларни мамлакатга қайтариш масаласига Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов тўхталиб ўтди.

    2017-02-09 15:51:281975
  1. Ҳозирги дўхтирларга операция қилиш осон. Озгина ўз ҳолига қарамай шартта-шартта кесиб қўя қолади!

    Айни пайтдаги маълумотларга кўра, туғруқларнинг 85 фоизи физиологик, яъни, меъёрдаги табиий ҳолда бўлса, истаймизми-йўқми 15 фоизи патологик, яъни бирор бир асорат билан кечади. Икки жонни омон сақлаб қолиш йўлидаги туғруққа ёрдам берувчи операция-лардан бири - кесарча кесиш жарроҳлиги энг кўп қўлланадиган усулдир.

    2017-06-29 00:21:012034
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:10904
  1. Шаҳрибону Ёзиева“Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

    Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашининг қарори

     

    2016-12-03 15:56:28490

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz