NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Руслан Чагаев ва Лукас Браун жанги расман ўтказилмаган деб топилди

Май 31
08:04 2016

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси, яъни WBA ташкилоти президенти Жилберто Хесус Мендоса ҳамюртимиз Руслан Чагаев ҳамда австралиялик Лукас Браун ўртасида ўтказилган жанг юзасидан расмий баёнот берди.

Ташкилот раҳбари WBA (Regular) йўналиши чемпионлик камари учун кечган жанг натижаси бекор қилинганини маълум қилди. Аниқроғи, 5 март куни Грозний шаҳрида ташкил этилган чемпионлик жанги расман ўтказилмаган деб топилди.

Руслан Чагаев фаолиятидаги мағлубиятлар устунидаги 3 сони расман 2га алмаштирилди ва чемпионлик камари ҳамюртимизга қайтарилди, деб ёзади olamsport.comга асосланиб,  uz24.uz.

Эслатиб ўтамиз, Грознийдаги жангда Руслан Чагаев 10-раундда техник нокаутга учраб, мағлубиятга учраган эди. Лекин жангдан сўнг олинган ҳар икки допинг текшируви Лукас Брауннинг қон таркибида тақиқланган кленбутерол моддаси борлигини тасдиқлади. Шу тариқа, австралиялик боксчи расман WBA (Regular) чемпионлик камаридан маҳрум этилди.

Энди Руслан Чагаев ушбу чемпионлик камарини Фрес Окендодан ҳимоя қилиш керак. Томонлар ушбу жанг юзасидан 120 кун ичида келишиб олишлари шарт.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz