NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Руслан Нуриддинов Олимпия ўйинлари рекордини янгилаб Ўзбекистон делегацияси ҳисобига иккинчи олтин медални тақдим этди

Август 16
09:12 2016

Оғир атлетика бўйича ўтказилган беллашувларда вазни 105 кг гача бўлган спортчилар баҳсида бир йўла икки ҳамюртимиз жаҳон чемпиони, бутунжаҳон Универсиадаси ҳолиби Руслан Нуриддинов ва Иван Ефремовлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Тан олиш лозим Руслан Олимпия ўйинларида чемпионликка асосий даъворгарлардан бири сифатида кўрилаётганди ва бугунги беллашувлар якунига кўра ҳамюртимиз бежизга фаворитлар қаторида зикр этилмаганини амалда исботлай олди. У даст кўтаришда 194, силтаб кўтаришда 237 кг оғирликни бўйсундириб Олимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди. Эътиборлиси Руслан силтаб кўтаришда Олимпия ўйинлари рекордини янгилашга эришди. Бу эса унинг муваффақияти салмоғини янада ошириб юборди. 

Фаолияти давомида жахон чемпионатининг олтин ва кумуш, шунингдек икки марта Осиё чемпиолиги ва Жахон Универсиадасининг ғолиблигига эришган Руслан Нуриддинов эндиликда ўз шахсий жамғармасига Олимпия ўйинларининг олтин медалани ҳам қўшиб қўйди. Ушбу муваффақият билан барча юртдошларимизни муборакбод этиб қоламиз. Терма жамоамиз делегациясининг зафарли одимлаши Мустақиллигимизнинг 25 йиллик шодиёнасига ҳар жихатдан муносиб совға бўлмоқда. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Ишонинг, Риода ҳали ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритадиган медаллар талайгина. 

 

Яна бир хамюртимиз Иван Ефремов умумий 414 кг оғирлик натижаси билан мусобақани кучли бешликда якунлади. Эътиборлиси Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида Олимпия ўйинларидаги энг яхши натижасига эришиб бўлди. Ҳабарингиз бор, 2004-йил Афинада терма жамоасиз аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлишганди ва айнан Греция мезбонлигида бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари Ўзбекистон учун энг омадли келган мусобақа сифатида қайд этиларди. 
 
 
 
Рио-де-Жанейрода эса Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 4 та бронзани қўлга киритиб бўлди. Боксчи Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида финалга етиб бориб камида кумуш медални нақд қилиб қўйган бўлса, яна бир чарм қўлқоп устаси Бектемир Мелиқўзиев ўзи учун минимум бронза медалини расмийлаштириб қўйди. Демакки, натижаларимизни анчагина яхшилаб олдик. 
 
 
 
Бунинг барчаси мамлакатимизда спортга Давлатимиз ва шахсан юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик самарасидир. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда спортни янада ривожлантириш, болалар спортига эътиборни кучайтириш, спортчиларни бўлажак Олимпия ва Параолимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришларини таъминлаш борасида қанчадан қанча фармон ва қарорлар эълон қилинди. Ана шу эзгу мақсад йўлида жуда катта хажмда иш амалга оширилди. Бугун эса ана шу қилинган меҳнатлар самарасини спортчиларимиз эришаётган натижалар мисолида кўрмоқдамиз. Шу ўринда эслатиб ўтамиз Руслан Нуриддиновнинг олтин медали ҳисобига Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Олимпия ўйинларида иштирок этаётган 207 та давлат орасида 26-ўринга кўтарилиб олди.
 
                                                                                                                                                        Зафар Имомхўжаев
                                                                                                                                                       фото: Анвар Ильсов
 

 

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371237
  1. XXXI ёзги Олимпия ўйинлари бошланди

    5 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлди 

    2016-08-06 08:50:041188
  1. Ҳасанбой Дўсматов ва Руслан Нурудинов “Chevrelot Gentra” автомашиналарининг калитлари топширилди

    Бугун Ўзбекистоннинг барча гўшаларида байрам шукуҳи ҳукм сурмоқда. Энг улуғ, энг азиз байрам кунида Андижонда ҳам кўплаб тантаналар бўлиб ўтди.

    2016-09-01 19:09:211593
  1. Британиялик моноциклда жаҳон рекордини ўрнатди

    Буюк Британиялик ихтирочи Кевин Скотт моноциклда тез ҳаракатланиш бўйича соатига 98,464 километр тезликда ҳаракатланиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Унинг натижаси Гиннесс рекордлар китобига киритилади. 

    2016-09-09 13:19:46887

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz