NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Саховатдан диллар шодликка тўлди

Июнь 14
18:21 2018
Ўзгалар қаровига муҳтож кишиларга ёрдам қўлини чўзиш, бемор ва ногиронлиги бор инсонлар, кам таъминланган оилалар вакилларига яқиндан кўмак кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш халқимизга хос азалий, эзгу фазилатлардан биридир.
Муборак Рамазон Ҳайити арафасида Наманган шаҳрида истиқомат қилаётган бир гуруҳ эҳтиёжманд кишиларни кўнглини шод этиш мақсадида савобли иш амалга оширилди. Наманган шаҳар ҳокими, шаҳар прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, давлат солиқ инспекцияси раҳбари бошчилигидаги секторлар ташаббуси билан вилоят марказидаги мавжуд 102 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 225 нафар хонадон соҳибларига рўзғорда зарур бўладиган ун, ёғ, гўшт, шакар, гурунч, тухум, картошка ва мевалардан иборат 10 хил турдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
 
 
Наманган шаҳар хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида шу муносабат билан ўтказилган маросимда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, йиғилганларни Рамазон ҳайити байрами билан самимий табриклаб, эзгу тилакларини билдирди.
 
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 июндаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори энг аввало, халқимиз маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас бир қисми бўлган, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини яққол ифода этадиган ҳайитни муносиб нишонлаш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак инсоний фазилатларни камол топтиришда муҳим ўрини тутишини таъкидлади.
 
 
Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан бугунги кунда аҳоли фаровонлиги ва бандлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти ҳақида ҳам тўхталиб, хусусан Юртбошимиз қарори билан тасдиқланган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича яратилган қулайликлардан оқилона фойдалиш лозимлигини қайд этди.
 
 
- Бундан тўрт йил аввал турмуш ўртоғим вафот этгач икки фарзандим билан боқувчисиз қолдик. Юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслигини бугунги тадбирда яна бир карра дилдан ҳис этдик. Жиндай эътибордан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Бизларни доимо ардоқлашаётгани учун Президентимизга, ҳокимларга чексиз миннатдорлик билдираман, - дейди Наманган шаҳридаги “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уй бекаси Шоҳида Қаюмова.
Байрам тадбирида Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди.
Оқилхон Дадабоев,
журналист.
 

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонда биринчи автомобиль ишлаб чиқарилганига 20 йил тўлди

    Чорак аср олдин қишлоқ деса пахта даласи, ишчи деса пахтакор, машинасозлик деса пахта терув машинасини тасаввур қилган одамга бир неча йилдан сўнг Ўзбекистон дунёда автомобиль ишлаб чиқарадиган мамлакатлар қаторида бўлади, десангиз қай аҳволга тушарди?!

    2016-07-19 09:22:211065

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz