NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
АДОЛАТЧИЛАР ТАНҚИД ВА ЎЗ-ЎЗИНИ ТАНҚИД АСОСИДА ПЛЕНУМ ЎТКАЗДИЛАР 11:39 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Мазкур масала ўрганилганда партия вилоят Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи деярли барча туманларда бўлди. Унинг ишида жойлардаги фаоллар ва депутатлар ҳам иштирок этдилар. Мақсад – юқоридаги масалани шаҳар ва туман кенгашларининг сессиялари кун тартибига киритиш эди. Аммо афсуски, мутасаддиларнинг сусткашлиги туфайли бу режа қоғозда қолиб кетди.

Батафсил
Чорак аср давомида Ўзбекистондаги туб ислоҳотларнинг нима асосида амалга оширилмоқда? 11:20 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Собиқ тузум мафкураси кишанларидан озод бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт бўлди, Аммо бизнинг қайси мавзуни қачон ва қандай ёзишимиз асосан эскича сақланиб қолмоқда: аёллар, оналар, Наврўз тўғрисида март ойида, ватанпарварлик хусусида январда, болалар ҳақида июнда, Конституция мавзусида декабрда, ўқитувчи ва мураббийлар хусусида октябрда ёзамиз.

Батафсил
Солиқчилар сиёсий-иқтисодий ривожланишга путур, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келувчи иллатга қарши! 11:04 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Солиқчилар сиёсий-иқтисодий ривожланишга путур, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келувчи иллатга қарши!

Батафсил
Тозалик йўлида бирлашайлик! 10:51 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги “Шодибек” масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон Нуриддинов ва бошқалар ҳам мавзугша доир қизиқарли таклиф ва мулоҳазаларни билдирдилар. Хусусан, аҳоли истиқомат жойларидаги экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида йиғиштириш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини пухта йўлга қўйиш ҳақида сўз борди.

Батафсил
6 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди 15:09 13/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган солиқ назорати натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида солиқ қонунчилигини бузган 103 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

Батафсил

Самарали меҳнат муносиб тақдирланди

Декабрь 07
14:23 2017

Вилоят давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўз олган вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Тешабаев солиқ органларида хизмат қилаётган барча ходимларни қутлуғ байрам билан табриклар экан, Бош қомусимиз халқимизнинг орзу-умидлари, эрки ва хоҳиш иродасини ўзида яққол ифода этган, фуқароларимизнинг сиёсий, ижтимоий ҳимоясининг ҳуқуқий кафолати бўлган, эркин ва обод келажагимиз пойдеворини белгилаб берганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармойишига асосан вилоят давлат солиқ органларида ишлаётган 25 нафар ходимлар кўкрак нишони билан тақдирланганлиги эътироф этилди.

- Ушбу мукофот нафақат менга, балки вилоят давлат солиқ хизмати органларида меҳнат қилаётган ҳамкасбларимизга билдирилган ишонч ва эътибор намунасидир, - дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Зуҳриддин Исматиллаев. – Мазкур эътибор бизни янада самарали меҳнат қилишга, юксак марраларни забт этишга илҳомлантиради.

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан барча соҳалар қатори солиқ тизимига ҳам катта эътибор берилаётгани бизни ҳам қувонтирди, - дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Адҳамжон Маҳмудов. -  Байрам арафасида ушбу соҳада ўрнак бўлаётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқарманинг алоҳида эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқларининг топширилиши барчани олдинга интилишга ундайди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғига асосан 4 нафар ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармасининг буйруғига кўра 17 нафар ходимлар фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Наманган вилоят ДСБ Жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Мавзуга оид

  1. Ёш журналистлар тақдирланди

    27- июнь мамалакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни сифатида кенг нишонланади.

    2016-06-25 14:57:58855
  1. Чортоқ туманида «Давомат» тадбири самарали йўлга қўйилди

    Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни «Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни» деб белгиланди.

    2017-02-25 10:15:19519
  1. Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган

    Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” масъулияти чекланган жамиятининг юқори сифатли тикувчилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган. 

    2016-08-03 08:26:00857
  1. Меҳнат вазирлиги ходими ишдан олинади

    Меҳнат вазири (Абдухакимов)га Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи У.Маированинг мурожаати

    2016-10-29 18:49:07516

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz