NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

Самарқандга ҳоким бўлган Эркинжон Турдимов "Миллий тикланиш" партиясидан депутат этиб сайланди

Август 23
18:18 2018
Шу йилнинг 19 август, якшанба куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг “7-Истиқлол” сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти сайлов комиссияси тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу сайлов жараёнида рўйхатга олинган 31 минг 215 нафар сайловчилардан  24 минг 587  нафари иштирок этган.
Сайлов якунларига тўхталадиган бўлсак, унда ЎзМТДПдан кўрсатилган номзод Эркинжон Оқбўтаевич Турдимовни ёқлаб, 20 минг 387 нафар сайловчи овоз берган. Сиёсий жараёнда энг кўп овоз олган ва сайловчилар катта ишонч билдирган “Миллий тикланиш” партиясидан кўрсатилган номзод Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов 82,9 фоизлик натижа билан сайловда муваффақият қозонди.
Шу тариқа, яқинда Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланган Эркинжон Турдимов халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати этиб сайланди.
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали Эркинжон Турдимовнинг сайловдаги ғалабаси билан қизғин табриклаб, депутатлик фаолиятида омад тилайди!

Мавзуга оид

  1. Наманганда ҳоким ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди

    Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳоким ўринбосарлари – хотин-қизлар қўмитаси раисларига ҳам хизматда фойдаланиш учун енгил автомобиллари берилди. 

    2017-03-01 11:05:051508
  1. Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси этиб сайланди

    Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.

    2016-06-15 08:47:472274
  1. Кундан кунга яшнаётган Яшнобод!

    Биз, “Халқ давлатдан розими?” шиори остида Ўзбекистоннинг барча шаҳар, туманларидаги ўрганишларимиз жараёнида телеграммдан фойдаланиш бўйича ноу-хауни амалга тадбиқ этган ҳокимликнини учратдик. Қайси туман дейсизми? Бу кундан кунга чирой очиб яшнаб бораётган Яшнободдир. 

    2017-12-29 14:39:482929
  1. Наманганда спортнинг "Пенчак силат" тури бўйича  "Миллий тикланиш кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди

     Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур мусобақа Ўзбекистон “Пенчак силат” федерацияси Наманган вилоят бўлими ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 
     

    2018-01-10 11:48:461170
  1. Владимир Путин Самарқандга келди (видео)

    Россия президенти Владимир Путин Самарқандда Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

    2016-09-06 13:09:32855

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz