NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил

"САМАВТО"да 30 мингинчи автомобиль ишлаб чиқарилди

Ноябрь 25
09:48 2017

“САМАВТО”да 30 мингинчи автомобиль ишлаб чиқарилди

Самарқанд автомобиль заводида ўттиз мингинчи автомобиль – SAZ HC45 маркали автобус ишлаб чиқарилди. 
Шу муносабат билан корхонада ўтказилган тантанали маросимда “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти, Япониянинг ISUZU Motors компанияси ва Itochu корпорацияси вакиллари, завод жамоаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

“САМАВТО”да 30 минггинчи автомобиль ишлаб чиқарилди 
Тадбирда мамлакатимизда автомобилсозликни ривожлантириш, мазкур йўналишда миллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Айни пайтда юртимизда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк автомобиллари, автобуслар ички эҳтиёждан ташқари хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида юртимиз автосаноати фаолияти такомиллаштирилиб, бир қатор янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётир. 
Самарқанд автомобиль заводида 2006 йилдан буён Япониянинг дунёга машҳур ISUZU Motors компанияси ва Itochu корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган автомобилларга бугун нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам талаб ортмоқда. 
– Япониялик ҳамкорлар билан бирга заводда “ISUZU” шассиси асосида ҳаракатланувчи икки турдаги автобус ва уч турдаги юк автомобиллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эдик, – дейди “Ўзавтосаноат” АЖ раиси ўринбосари А.Мусаев. – Ўзаро ишонч ва тенг манфаатли шерикликка асосланган ҳамкорлигимиз натижасида маҳсулот тури ва сифат кўрсаткичлари йилдан-йилга ошиб борди. Шу боис айни пайтда Самарқанд автомобиль заводида 5 турдаги замонавий автобус, 7 турдаги юк ва махсус атвомобиллар ҳамда улар учун 30 дан ортиқ турдаги кузовлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу транспорт воситалари бугун халқаро бозорда сифатли ва рақобатбардош даражасига етди. Энг муҳими, ўтган даврда самарқандлик автомобилсозлар миллий маҳсулот – LE60 паст шассели шаҳар автобусини яратиш ва уни кенг кўламда ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 

“САМАВТО”да 30 минггинчи автомобиль ишлаб чиқарилди 
Бугунги кунда завод маҳсулотларининг моделлари қаторига М3 туркумининг I ва II тоифали автобуслари, жумладан, ўрта тоифадаги паст тубли шаҳар автобуси, N сериясига кирувчи (юк кўтариш қобилияти 5000 килограммгача бўлган N2 тоифали) ва F сериясига кирувчи (юк кўтариш қобилияти 9000 килограммгача бўлган N3 тоифали) юк ташиш ва махсус автомобиллар ишлаб чиқариш ва ўрнатилиши мумкин бўлган 30 дан ортиқ кузовларни ўз ичига олган автомобиллар киради. 
Самарқанд автомобиль заводи ISO 9001, ISO 14001, OHSAS 18001 стандартларига жавоб берувчи халқаро сертификатларга эга. 
Яна бир эътиборли жиҳати, 2011 йилдан бошлаб заводда сиқилган табиий газда ишловчи двигателлар ўрнатилган автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда. Бу дунё миқёсида табиий газни автомобиль ёқилғиси сифатида ишлатиш тенденцияси тобора кучайиб бораётган бир пайтда мамлакатимиз автосаноатининг замон билан ҳамқадам тараққий этаётганидан далолатдир. 
Заводнинг 30 мингинчи автомобили – SAZ HC45 маркали автобус ҳам сиқилган табиий газда ҳаракатланади ва у ўзбек конструктор-инженерлари томонидан яратилган моделдир. 
Автомобилнинг тақдимот маросимида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти, ISUZU Motors ва Itochu Corporation компаниялари вакиллари сўзга чиқиб, маҳсулотнинг юқори технологик кўрсаткичлари ва замонавий дизайнини алоҳида таъкидлади. 
“САМАВТО”да 30 минггинчи автомобиль ишлаб чиқарилди 
– Самарқандлик автомобилсозлар билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётганимизга кўп вақт бўлмаган бўлса-да, қисқа даврда нафақат бизнес ҳамкор, балки бир жамоа сифатида Ўзбекистон автосаноатида ўз муносиб ўрнимизга эга бўлдик, – дейди ISUZU Motors компанияси вакили Года Казуо. – Шу сабабли бундан икки йил аввал – 2015 йил февраль ойида заводнинг 20 минггинчи автомобили чиқарилишини биргаликда нишонлаган бўлсак, бугун ҳамкорлигимиз маҳсули бўлган 30 минггинчи автомашинага гувоҳ бўлиб турибмиз. Келгусида 50, 100 минггинчи автомобиллар чиқарилишини ҳам ана шундай тантана қилишни истаймиз ва бу борада ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга муваффақиятлар тилаймиз. 
Тақдимот маросими доирасида меҳмонлар заводдаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди ҳамда янги автобусларнинг тест-драйв кўригида қатнашди. 
 

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонда гриппга қарши янги вакцина – «Vaksigrip» ишлаб чиқарилди

    Пойтахтимизда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни, Франциянинг «Санофи» фармацевтика компаниясининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган гриппга қарши янги вакцина тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

    2016-11-10 19:33:101738
  1. «Навбаҳор»: Қўқондаги ўйин 16.00да бошланади

    1 октябрь куни “Навбаҳор” 24-тур доирасида Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

    2016-09-29 17:30:29834
  1. 2018 йилгача республикадаги автомобиль йўлларида 715 млн доллар қийматидаги лойиҳалар амалга оширилади

    Миллий матбуот марказида Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан “Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида амалга оширилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари ва ушбу ишларга Халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

    2016-06-13 10:21:571055

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz