NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Сарсон бўлаётган фермер ери қайтарилишидан умидвор... ёҳуд ҳоким адолатни тиклайдими?

Август 14
16:14 2018
Мамлакатимизда тадбиркорлар, фермерлар ва томорқа эгаларини эмин-эркин фаолият юритишлари учун давлатимиз раҳбарияти томонидан барча шарт-шароитлар, қулай ишбилармонлик муҳити яратиб берилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил декабрь ойида ўтказилган қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида “Фермер ва деҳқонларимиз қишлоқ хўжалигида асосий куч бўлиб, нафақат мазкур соҳани, балки бутун мамлакатимиз тараққиётини юксалтириш, халқимизнинг турмуш даражасини ошириш, юртимизни ҳар жиҳатдан обод ва фаровон қилишда беқиёс ишларни амалга ошираётганини бугун фахр ва ғурур билан, миннатдорлик билан қайд этамиз”, дея таъкидладилар. 
Норин тумани Марғизор қишлоғи Тошқин маҳалласида яшовчи Ҳотамбой Тўйчиев ҳам бу имконият ва ғамхўрликлардан оқилона фойдаланиш, фермерлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 2015 йил декабрь ойида туман ҳокимлигига мурожаат қилади. Унга ўша пайтдаги туман ҳокими Аъзамжон Султоновнинг қарорига асосан Марғизор қишлоғи “Оқ олтин” массиви ҳудудидаги туман захира ер майдонлари ҳисобидан янги фермер хўжалиги ташкил этиш учун 30,10 гектар ер майдони ажратиб берилди.
Пахта-ғаллачиликка ихтисослашган “Норин Адҳамжон замини” фермер хўжалиги ташкил этган Ҳотамбой Тўйчиев ўзига ажратилган ер майдонини ажириқ ва ўтлардан тозалади. Ер майдонидан жами 24 тиркама юкда чиқадиган ўт ва ажириқлардан олиб ташланди. Яхши ниятлар билан ўз фаолиятини бошлаган бободеҳқонлар 2016 йилги мавсумда эрта баҳорда пахтага мўлжалланган 12,9 гектар майдонга чигит, ғалла учун режалаштирилган 16,3 гектар майдонга барака уруғини қадашди. Давлатга ғалла сотиш режаси ортиғи билан, яъни 120 фоизга адо этилди. “Оқ олтин” режаси эса 81,6 фоизни ташкил этди.
2017 йили эса 10 гектар ерга ғалла, 18,2 гектар ерга эса пахта етиштирилди. Бу сафар ҳам ғалла режаси одатдагидек зиёди билан, яъни 120 фоизга бажарилди. Пахта йиғим терими мавсумида аввалги йилдаги хатони такрорламасликка аҳд қилган фермер хўжалиги аъзоларининг саъй-ҳаракатлари ярим йўлда “тўхтатиб” қўйилади. Биринчи теримнинг ўзидаёқ режани 79,6 фоизга етказган фермер еридан мажбурий тарзда хайдалади.
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига ўз муаммоларини ёзма тартибда изҳор қилган “Норин Адҳамжон замини” фермер хўжалиги раҳбари Ҳотамбой Тўйчиев мухбиримизга бу ҳақда шундай дейди:
- Бизга ажратилган ер майдони бонитети жуда паст бўлиб, 60-70ни ташкил этади. Ҳосил унумдорлиги эса 24 центнерга тўғри келади. Бироқ туман ҳокимлиги томонидан бизга режа мажбуриятини 32 центнер этиб белгиланди. Шу сабабли фермер хўжалигимиз 2016 йили давлатга пахта сотиш борасидаги мажбуриятини адо эта олмади. Бу хатони 2017 йили бартараф этишни ўз олдимизга асосий вазифа сифатида қўйгандик ва бунинг учун изчил ҳаракатлар қилаётгандик.
- Мавсум олдидан юзага келган бироз молиявий қийинчилик туфайли ора-орада қўшни Қирғизистон Республикасига ёлланма ишчи сифатида бориб-келиб турдим. Йўқлигимда туман ҳокимлиги томонидан қонунга хилоф тарзда фойдаланиб келинаётган еримиз тортиб олинди. Фермер хўжалиги иш юритувчиси бўлган укам Адҳамжон Тўйчиевга туман ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан босим ўтказилади. Ундан менинг номимдан туман ҳокимига “фойдаланиб келаётган еримизни ўз ихтиёрим билан фермер хўжалиги тасарруфидан чиқаришингизни сўрайман” деган мазмунда ариза ёздиртириб олинади.
Шу тариқа, 2017 йил октябрь ойида туман ҳокимлигининг тазйиқи остида “Норин Адҳамжон замини” фермер хўжалиги аъзолари ўз еридан ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз маҳрум этилади. Бу ердан кейинчалик туман ҳокими Дилмурод Қодировнинг оғзаки топшириғига кўра, “Оқ олтин” ММТП раҳбари Улуғбек Абдуллаев томонидан ўзлаштирилиб, ўзбошимчалик билан фойдаланиб келинган. Муаммо юзасидан фермер хўжалиги раҳбари Ҳотамбой Тўйчиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат этади.
Мурожаатни атрофлича ўрганиб чиққан Наманган вилояти прокуратурасининг 2017 йил 18 ноябрь куни фуқаро Ҳотамбой Тўйчиевга йўллаган, вилоят прокурорининг ўринбосари, адлия кичик маслаҳатчиси Б. Худойбердиев имзоси билан тасдиқланган хатида жумладан, шундай дейилган:
“Хўжалик ҳозирда ҳам фаолият кўрсатиб, унга қарашли бўлган ер майдонини ҳокимлик захирасига қайтариш ва У. Абдуллаев ёки бошқа шахсларга ажратиб бериш юзасидан туман ҳокимлиги қарори қабул қилинмаган ҳамда ММТП раиси У. Абдуллаев туман ҳокимининг оғзаки топшириғига асосан фермер хўжалигингиз ер майдонига 2018 йил ҳосили учун ғалла уруғлигини экилиши ва минерал ўғитлар солинишини ташкиллаштирган... Ўрганиш давомида У. Абдуллаевга фермер хўжалигингизга қарашли ер майдонидан ўзбошимчалик билан фойдаланмаслик юзасидан тушунтириш берилди”.
Қизиғи шундаки, фуқаро Ҳотамбой Тўйчиев муаммоси юзасидан ижобий натижага эришиш илинжида Норин тумани прокуратурасига ариза билан мурожаат этади. Туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Б. Юлдашев имзоси билан тасдиқланган, 2017 йил 21 декабрда йўлланган жавоб хатида ҳам вилоят прокуратурасидан келган номада битилган фикрлар баён этилган. Ачинарлиси, вилоят ва туман прокуратурасининг огоҳлантиришига қарамай, фермер фойдаланиб келган ер майдонидан маҳрум этилади.
Туман ҳокимининг 2015 йил 2 декабрдаги “Норин тумани Марғизор қишлоғи, Тошқин маҳалласида яшовчи фуқаро, танлов ғолиби Ҳотамбой Тўйчиевга “Оқ олтин” массиви ҳудудидаги туман ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобидан янги фермер хўжалиги ташкил этиш учун ижарага ер майдонлари ажратиш тўғрисида”ги 878-сонли қарори бекор қилинади. 2018 йил 10 январда туман ҳокими томонидан “Оқ-олтин” массиви ҳудудидаги “Норинлик Адҳамжон замини” фермер хўжалигига ажратилган ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтириш тўғрисида”ги 51-сонли қарори қабул қиланади.
“Норинлик Адҳамжон замини” фермер хўжалиги раҳбари Х. Тўйчиевнинг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисида туман ҳокими номига ёзган аризасини кўриб чиқиб,” деган “важ” асосда қабул қилинган (ваҳоланки, ушбу ариза фермер хўжалиги раҳбари Ҳотамбой Тўйчиевдан эмас, балки унинг укаси Адҳамжон Тўйчиевдан мажбурий тартибда ёздириб олинган, бунга туман ҳокими Дилмурод Қодиров мурожаатни ўрганишимиз жараёнида шахсан иқрор бўлди – “Namnews.uz” изоҳи) мазкур қарорга асосан фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида 2015 йил 23 декабрда 49 йил муддатга тузилган ижара шартномаси бекор қилинади.
Ушбу ер майдони Норин тумани ҳокимининг 2018 йил 18 январдаги 99-сонли қарорига асосан собиқ “Марғизор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси бўлган, айни пайтда “Оқ олтин” ММТП раҳбари, ҳоким билан илиқ ва дўстона муносабатда бўлиб келаётган Улуғбек Абдуллаевнинг қизи Дилафрўз Абдувалиеванинг қизи номида ташкил этилган “Умид ниҳол” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижара шартномасига асосан ажратиб берилади.
Еридан айрилган Ҳотамбой Тўйчиев Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашидан нажот излайди. Ушбу кенгаш фермернинг мурожаатидан келиб чиққан ҳолда Учқўрғон тумани маъмурий судига Норин тумани ҳокимлигига нисбатан “Норин  тумани ҳокимининг 2018 йил 10 январдаги 51-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида” шикоят аризасини киритади. Мазкур масала суд томонидан Норин туманида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Томонларнинг фикрларини эшитган ва ўрганиб чиққан суд қуйидаги хулосаларга келган:
“Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддаси, 6-қисмида, ер участкаси ижарасининг шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига биноан белгиланади ва шартномада мустаҳкамлаб қўйилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарага 50 йилгача бўлган, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган муддатга берилиши мумкинлиги, ушбу модданинг 9-қисмида эса, ер участкаларни ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиниши асослари кўрсатилган бўлиб, “Норинлик Адҳамжон замини” фермер хўжалиги томонидан ушбу қонун нормасининг бирор-бир банди бузилмаганлиги аниқланди.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, фермер хўжалиги билан тузилган узоқ муддатли ижара шартномаси бекор қилиш ва ерни захира фондига қайтариш ҳақидаги ариза  “Норинлик Адҳамжон замини” фермер хўжалиги раҳбари номидан унинг укаси Адҳамжон Тўйчиев томонидан ёзилган бўлиб, бундан фермер хўжалиги раҳбари Ҳотамбой Тўчиевнинг хабари бўлмаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатда, туман ҳокимининг 2018 йил 10 январдаги 51-сонли қарорини асосли деб бўлмайди”.
Шу тариқа Учқўрғон тумани судининг 2018 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан, Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашининг Норин тумани ҳокимлигига нисбатан “Норин  тумани ҳокимининг 2018 йил 10 январдаги 51-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида” шикоят аризаси қаноатлантирилди. Норин  тумани ҳокимининг 2018 йил 10 январдаги 51-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топилди. Суд раиси О. Зиявитдинов имзоси билан 2018 йил 15 май куни туман ҳокимлигига суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш учун хат юборилди.
Табиийки, бундан норози бўлган Норин тумани ҳокимлиги Наманган вилояти маъмурий судига Учқўрғон тумани маъмурий судининг 2018 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция шикоятини киритди. 2018 йил 3 май куни вилоят маъмурий судининг апелляция инстанциясининг очиқ суд мажлисида ушбу масала кўриб чиқилди.
Туман ҳокимлигининг  апелляция шикоятида фермер хўжалиги раҳбари расман Ҳотамбой Тўйчиев бўлсада, у хўжаликни мутлақо юритмаганлиги, қўшни республикаларга чиқиб ишлаб, фермер хўжалиги амалда унинг укаси Адҳамжон Тўйчиев томонидан юритилганлиги, шу сабабли ариза ундан олинганлиги, ер майдонини туман ер захирасига олинишига хўжалик 2016-2017 йилларда пахта хом ашёсини етиштириш контрактация шартномаси бажарилмаганлиги, ерга хўжасизларча бепарво муносабатда бўлганлиги сабаб сифатида кўрсатилиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Лекин туман ҳокимининг ер майдонини захирага олиш тўғрисидаги қарорини қабул қилинишига юқоридаги кўрсатилган ҳолатларни эмас, фуқаро Адҳамжон Тўйчиев томонидан бирор бир ваколатга эга бўлмаган ҳолда берган аризасини асос қилиб олган бўлиб, фермер хўжалиги раҳбари Ҳотамбой Тўйчиевнинг аризаси олинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига кўра, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади. Бу норма Норин тумани ҳокимлиги ва “Норинлик Адҳамжон замини” фермер хўжалиги ўртасида 2015 йил 22 декабрдаги 1406-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасининг 16-бандида ҳам белгиланган.
Биринчи инстанция суди, тарафлар ўртасидаги шартнома шартлари ва юқоридаги қонун талабидан келиб чиқиб, туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси “Учқўрғон тумани маъмурий судининг 2018 йил 27 мартдаги мазкур иш юзасидан чиқарган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин” деган қарор қабул қилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида Норин тумани маркази – Ҳақулобод шаҳрида бўлиб, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши раиси Шуҳрат Азизов, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбари Отабек Маҳкамовлар билан суҳбатлашганимизда, улар фермер Ҳотамбой Тўйчиевга ажратиб берилган ер майдонини олиб қўйиш адолат мезонларига мутлақо тўғри келмаслигини айтишди. Бироқ туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Соибжон Камолов, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутасаддиси Умархон Юнусовлар билан мулоқот жараёнида эса улар “фермердан ер масъулиятсизлик, давлатга пахта сотиш режаси бажарилмаганлиги, фермер хўжалиги раҳбари қўшни республикаларга ишлаш учун чиқиб кетганлиги сабабли олиб қўйилган” деган фикрларни билдиришди.
 Мазкур масала юзасидан Норин тумани ҳокими Дилмурод Қодиров мухбиримизга шундай деди:
- “Норинлик Адҳамжон замини” фермер хўжалигига ажратилган ер майдонини олиб қўйилганининг бир нечта сабаблари бор. Энг аввало, фермер хўжалигига раҳбар бўлган Ҳотамбой Тўйчиев ўзига юклатилган бурч ва мажбуриятларини тўлақонли бажара олмаган. Далада иш қизғин кечаётган пайтда хорижга чиқиб кетган. Ўтказиб келинаётган видеоселектор ва мажлисларга келмаган. Давлатга пахта сотиш режаси бажарилмаган. Менга тартиб керак, интизом керак. Тўғриси, фермерга ҳозир ўзининг ерини қайтариб беролмаймиз. Лекин уни хафа қилиб ҳам қўймаймиз. Туман ер захирасига олинган, ҳудудига яқин жойдан ғалла ва пахтачилик учун 29 гектар ер майдонини ажратиб берамиз.
“Норинлик Адҳамжон замини” фермер хўжалигининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши юристи Азизбек Аълохўжаевнинг фикрларига ҳам қулоқ тутдик:
- “Норинлик Адҳамжон замини” фермер хўжалигига ажратиб берилган ер майдони аслида ташландиқ ва ажириққа тўла эди. Ҳотамбой Тўйчиев бошчилигидаги фермер хўжалиги аъзоларининг машаққатли меҳнатига эвазига ер майдони ҳосил етиштириш учун тахт ҳолатга келтирилди. Демоқчимизки, ер майдонига фермер хўжалигининг салмоқли меҳнати синган. Ер фермер хўжаликларига ижара шартномаси асосида берилади. Бу ҳуқуқий ҳужжатда фермер хўжалиги раҳбарини маълум муддат четга чиқиб кетгани ёки расман ўзи фермер хўжалигини юритмаганлиги, шунингдек йиғилиш ва мажлисларда иштирок этмаганлиги сабабли шартномани бекор қилиш назарда тутилмаган.
Фермер Ҳотамбой Тўйчиевнинг қонуний манфаатларини таъминлашга оид қабул қилинган суд қарорлари нега ижро этилмаётгани сабаби ҳақида туман ҳокимлигининг юристи Абдураҳим Дадабоевдан изоҳ сўраганимизда, у киши Норин тумани ҳокимлиги томонидан “Наманган вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 3 майда, Учқўрғон тумани маъмурий судининг “Норин тумани ҳокимининг 2018 йил 10 январдаги 51-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги 2018 йил 27 мартда чиқарган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги юзасидан назорат тартибида шикоят юборилганлигини маълум қилиш билан чекланди.
Мазкур шикоятни ўқиб чиқар эканмиз, ўзбек адабий тил меъёр қоидалари қўполлик билан бузилгани, қолаверса, бир-биридан тушунарсиз, энг асосийси ҳар иккала суд мажлисларида қонуний тарзда рад этилган сабаблар яна “важ” сифатида кўрсатилганидан ҳайратга тушдик. Маҳаллий давлат ҳокимияти номидан чиқарилаётган муҳим ҳужжатларни саводсизларча ёзилиши мумкинми?...
Қишлоқ хўжалиги соҳасида асосий бўғин саналган фермерлик ҳаракатини кенг қулоч ёзиш, халқимиз фаровонлиги, дастурхонларимиз тўкинлиги, мамлакатимиз иқтисодиётини янада барқарорлаштиришда муносиб ҳисса қўшаётган фермерларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётган айни кезда Норин туманида яхши ниятлар билан иш бошлаган фермер 8 ойдан бери сарсон-саргардон этилса, унинг ер майдони ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз олиб қўйилаверса, туманда ер майдонини ажратишда таниш-билишчиликка йўл қўйилса, фермернинг манфаатларини таъминлаш мақсадида қабул қилинган суд қарорлари ижро этилмаса...
Таассуфки, мазкур масалани ижобий ҳал этиш борасида ҳал этилиши лозим бўлган долзарб муаммолар, амалий жавобини кутаётган саволлар талайгина. Олиб қўйилган ерини қайтарилиши илинжида сарсон бўлаётган фермер Ҳотамбой Тўйчиев ҳали ҳануз умид билан яшамоқда. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: туман ҳокими Дилмурод Қодиров бу масала юзасидан қачон адолатни ўрнатади?
Умид қиламизки, Норин тумани ҳокимлиги адолатни тантана қилишга, фермерни рози қилишга интилади. Зеро, Президентимиз айтганларидек, қўйи бўғинда ўтирган раҳбарлар 2 та бўлсаям иш ўрни яратаман, деган ишбилармонларга барча шароитларни муҳайё этиб беришлари шарт.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.
 
 
 
 

Мавзуга оид

  1. Наманганда ҳоким ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди

    Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳоким ўринбосарлари – хотин-қизлар қўмитаси раисларига ҳам хизматда фойдаланиш учун енгил автомобиллари берилди. 

    2017-03-01 11:05:051567
  1. ТОШКЕНТДАН ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА ИЛК ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ҚАЧОН ИШГА ТУШИРИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

    Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. 

     
    2016-08-20 15:02:34958
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151270
  1. Шавкат Абдураззақов: "Навбаҳор" аввалги мавқеини тиклайди! Фақат маҳаллий ёш иқтидорлар эвазига

    “Наманган азалдан истеъдодлар маскани. Бир пайтлар Тўрақўрғон “Ўзбекистон Бразилияси” деб ном чиқарган. Бу ердан Сайдулло Турсунов, Ҳайрулла Каримов, Анвар Солиев каби Осиё қитъасининг энг кучли футболчилари етишиб чиққан. Рашид Ғофуров, Санжар Асқаралиев, Зафар Мусабоев, Шуҳрат Мирхолдиршоев – бу футболчиларни Ўзбекистонда ҳамма яхши танийди. Сизнинг таклифингиз бизнинг кўнглимиздаги умид учқунларини уйғотди. Ёшлар билан ишлаш учун вақт керак. Ишонамизки, яқин икки йил ичида Намангандан янги юлдузлар - янги Одил Аҳмедовлар етишиб чиқишига ишонамиз

    2017-07-19 15:59:564967
  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45731

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz