NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Сарвар Отамуродов Маданият вазири билан учрашди: маданий мерос объектлари ҳолати танқидий муҳокама қилинди

Октябрь 13
18:25 2018
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашида партия раҳбари Сарвар Отамуродов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев билан учрашди.
 
Учрашувда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ижроси муҳокама қилинди. 

Чора-тадбирлар режасига асосан партия ва вазирлик томонидан ҳудуддаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу боради аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. 
 
- Бугунги кунда мамлакатимиздаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини асраш ва тарихий ёдгорликларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва консервациялаш, уларнинг чегараларини ва муҳофаза ҳудудларини белгилаш, кадастр рўйхатидан ўтказишга кўмаклашиш Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси олдида турган муҳим вазифалар қаторига киради, - деди Сарвар Отамуродов. 

Шу йилнинг 15 сентябрь куни партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мамлакатимизда мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди, инвентаризация ишларини олиб борувчи Марказий кенгаши ишчи гуруҳи ҳамда 14 та ҳудудий ишчи гуруҳлар шакллантирилди. 
 
Улар жойларда Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, барча вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда моддий маданий мерос объектларининг ҳолатини ўрганмоқдалар. 
 
Учрашувда таъкидланганидек, ўрганишлар давомида мамлакатимиздаги маданий мерос объектларининг аниқ сони ҳақидаги маълумотларда тафовут мавжуд. Айрим вилоятлардаги маданий мерос объектлари статистик маълумотлардаги рақамларга нисбатан ё кўп, ёки кам эканлиги ишчи гуруҳ томонидан аниқланди. Янги аниқланган маданий мерос объектлари ва рўйхатда кўрсатилган аммо топилмаган маданий мерос объектлари белгиланган тартибда расмийлаштирилмоқда. 
 
Аксарият маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатлари қилинмагани, чегара ҳудудлари белгиланмагани ва улар муҳофазага олинмагани танқид қилинди. 
 
Кўп ҳолларда маданий мерос объектлари ҳудудлари қонунга зид равишда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзлаштириб олингани, маҳаллий ҳокимликлар томонидан маданий мерос объектлари ҳудуди ва уларга жуда яқин масофада қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат бериш жараёнининг кузатилаётгани миллий тарихимиз ва осори-атиқаларимизнинг завол топишига сабаб бўлаётгани таъкидланди.
 
Чекка ҳудудларда жойлашган айрим зиёратгоҳларга олиб борувчи йўлларнинг носозлиги, инфратузилманинг мавжуд эмаслиги ҳамда кўплаб маданий мерос объектларининг эътиборга муҳтож эканлиги мамлакатимизда ички туризм ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётгани айтиб ўтилди.
 
Республика Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда партия етакчисига ўз миннатдорчилигини билдирди.
 
Ҳамкорликдаги ишларни янада кучайтириш, иккитомонлама тасдиқланган чора-тадбирлар ижросига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади ва ҳар қандай ҳамкорликка вазирлик доимо тайёр эканлигини билдирди. 
 
Учрашувда ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш жумладан, “Маданият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим эканлиги қайд этилди. Бир қатор ташкилий чораларни кўриш, авваламбор соҳада энг катта муаммо бўлиб турган маданий мерос объектларини реставрация қилишда мутахассисларнинг етишмаслиги муаммосини бартараф этиш мақсадида Реставрация илмий институти фаолиятини йўлга қўйиш таклифи билдирилди.
 
Мамлакатимизда маданият соҳасини ислоҳ қилиш, маданий мерос объектларига эътиборни янада кучайтириш мақсадида жорий йилда партия фракцияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Маданият вазирининг парламент эшитувини ташкил этиш режалаштирилгани айтиб ўтилди.
 
Учрашувда икки томон маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш борасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, камчиликларнинг олдини олиш юзасидан бир қатор вазифаларни келишиб олдилар.
 

Мавзуга оид

  1. Якуний таҳлил: Наманган вилоятида маданий мерос объектларининг ҳолати қандай?
    - Вилоятимизда мавжуд моддий-маданий мерос объектларининг 163 таси археология ва 95 таси архитектура ёдгорликлари бўлса, 16таси зиёратгоҳ, 8 таси монументал ҳайкалдан иборат, -  дейди ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши матбуот котиби Дилноза Азизова. - Ҳудуддаги мавжуд маданий мерос объектларининг 124 тасида кадастр ҳужжати мавжуд бўлса, қолган 158 та объектда ҳужжатлар аниқланмади. 135 тасининг муҳофаза белгиси бор холос. Объектларнинг 103 таси эса жудаям аянчли аҳволда. Маданий мерос объекти сифатида рўйхатга киритилган, аммо ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган 22 та объект аниқланди.
    2018-11-03 18:34:53243
  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:451006
  1. «Реал»нинг Ўзбекистондаги фан-клуби аъзолари Мадрид ва Римга ташриф буюриб, «қироллик клуби» вакиллари билан учрашди (фото)

    Мадриднинг «Реал» клубига мухлислик қилувчи ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Испания ва Италия пойтахтига саёҳат уюштириб, «қироллик клуби» вакиллари билан бирга расмга тушишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда фан-клуб аъзолари «Дарё»га маълум қилди.

    2016-10-14 11:24:14925
  1. Танқидий таҳлил – самарадорлик омили

    Наманган шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги VIII Пленуми бўлиб ўтди.

    2017-02-14 13:01:35521
  1. «Миллий тикланиш» пленумида Сарвар Отамуратов Президент лавозимига номзод сифатида маъқулланди

    Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.

    2016-09-16 15:22:18929

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz