NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига терминалларсиз ишлаш тақиқланди

Февраль 16
19:09 2017
1 мартдан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб терминалларсиз ишлаш тақиқланиб, нархларни сунъий оширганлик учун жарима белгиланди.
 
1 мартдан чакана савдо ва пулли хизматларни кўрсатиш соҳасида аҳолидан пластик карталар орқали тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб терминаллари билан таъминланмаган тадбиркорлик субъектлари, жумладан якка тартибдаги тадбиркорларга фаолият олиб бориш тақиқланди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 февралдаги пул билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштириш ва пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш тўғрисидаги қарорида бу ҳақда сўз боради, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.
Давлат солиқ қўмитасига тижорий банклар, Банклар ассоциацияси ва Ягона умумреспублика процессинг маркази билан ҳамкорликда 10 кун ичида чакана савдо ва пулли хизмат кўрсатиш объектларини терминаллар мавжудлиги бўйича инвентаризациядан ўтказиш вазифаси топширилди. Етишмаётган терминаллар қисқа муддатларда етказиб берилиши, рўйхатдан ўтказилиши ва узлуксиз электр билан таъминлаш учун техник воситалар билан таъминланиши зарур.
Фармонда агарда чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари нақд ёки карта орқали ҳисоб-китоб қилиш шаклига қараб нархларни сунъий равишда оширса ёки туширса, бундай ҳаракат ҳисоб терминалларини жорий этиш юзасидан белгиланган тартибларнинг бузилиши сифатида баҳоланиб, энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жаримага тортилишига сабаб бўлади.
Солиқ органлари томонидан ўтказиладиган нархларнинг сунъий кўтарилиши ёки туширилиши, назорат-касса машиналари ва ҳисоб терминалларидан фойдаланиш, талон ва чекларнинг берилиши ва нақд пул тушумини тўлиқ ҳажмда топшириш масалалари бўйича текширувлар Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг махсус рухсатини талаб қилувчи солиқ текшируви ҳисобланмайди.
Фармонда Марказий банкка терминалларни ижарага бериш ва улардан тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилиши механизмларини қайта кўриб чиқиш ва янада қулай шароитларни яратиш вазифаси топширилди.
Тадбиркорлик субъектлари истеъмол эҳтиёжлари ва ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантириш ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантириш мақсадида МБга халқаро амалиётдан фойдаланган ҳолда аҳолини пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда қисқа муддатли кредитлашнинг замонавий механизмларини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилди.
Банкларга жорий ва келгуси йил истисно қилинган ҳолатда тўлов терминаллари, инфокиосклар, банкоматлар ва бошқа ускуналар импортига тендер-танлов савдоларини ўтказмасдан шартномаларни тузишга ижозат берилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига «Ўзбекэнерго» компанияси билан биргаликда чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини сифатли ва узлуксиз алоқа билан таъминлан, бунда Ўзбекистоннинг тоғли ва узоқ ҳудудларига алоҳида эътибор қаратиш вазифаси топширилди.
Президент Девонининг Мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати банкларда ҳисоб рақамлардан нақд пулларни бериш ва пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ қонунбузарликларга оид шикоятлар устидан назоратни кучайтиради. Уларни бартараф этиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар уч кунлик муддатда амалга оширилиши лозим.
 
Манба: «Газета.uz»   

Мавзуга оид

  1. Муроджон Аҳмадалиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди

    Олимпиаданинг бронза медали соҳиби, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси  Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Президентимизнинг фармонига кўра “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди.

    2016-08-26 09:56:40869
  1. «Дамас» ҳаракатланиши нега тақиқланди?

    Наманган вилояти ҳокимининг шу йил 16 мартдаги фармойиши ўтган ҳафтада наманганликлар орасида энг кўп муҳокамага сабаб бўлган воқеликлардан бирига айланди, десак асло муболаға эмас.

     

    2017-03-29 16:33:501028
  1. Наманган шаҳрида “Амир” савдо белгиси билан оёқ кийимлар ишлаб чиқарилмоқда

    Наманган шаҳридаги “Model poyabzal savdo” масъулияти чекланган жамиятида болалар ва катталар учун 150 дан ортиқ турдаги мавсумий оёқ кийимлар ишлаб чиқарилмоқда. 

    2016-10-04 18:03:14945
  1. Ўзбекистонда Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи (pdf) билан Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар бермоқда Norma.

    2016-11-21 11:21:50539
  1. Тадбиркорлар ишига аралашмасликка кафолат берилади, бироқ ҳалол ишлаш ҳам сўралади

    Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими тадбиркорлар билан пайшанба куни бўлиб ўтган учрашувда уларга қўллаб-қувватлаш ва ишларига аралашмасликка ваъда бериб, шу қаторида бизнес вакилларидан масъулият ва ҳалоллик билан ишлашни сўрашди.

    2016-10-28 17:03:55714

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz