NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Эълоннома бўлими 12:36 22/10/2018
Батафсил
Ватан десам, тилимдан бол томади 18:12 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тилимиз жуда бой, лекин биз ғарибмиз. Кейинги пайтларда тилимиздан латиф сўзларимиз йўқолиб бормоқда. Айниқса, ёш ўғил-қизларимиз “Ассалому алайкум!”, “Марҳамат”, “Кечирасиз”, “Хуш келибсиз” каби миллий қадриятларимиз, юксак обоб ахлоқимиз мезонига айланган каломларни истеъмолимизда кўпроқ фойдалансак, она тилимизга шунчалик эҳтиром кўрсатган бўламиз.

Батафсил
Ёшларнинг тилимизга бўлган эътибори қандай? 16:37 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тил бу миллий мерос. Ҳар бир ҳалқнинг ўз маданий услуби бўлганидек тил ҳам асралиши ва ҳурмат қилиниши керак бўлган буюк бойликдир. Ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларда тилга бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Бинобарин, тил – миллатимиз фахри, ғурури. Айни пайтда орзу-умидларимиз, мақсад-интилишларимиз бўй кўрсатадиган кўзгу ҳисобланишини унутмаслик керак.
Батафсил
Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол... 15:10 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар.
Батафсил
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун: она тилим 14:47 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оламшумул садо бўлиб янградинг
Тўмариснинг метин қалқонларидан.
Мен эса номингни топмоқ истадим
Навоий ва Бобур девонларидан.
Батафсил

Сайлов комиссиялари фаолияти талаб даражасидами?

Июнь 10
11:52 2018
Наманганда вилоят, шаҳар ва туманлар сайлов комиссияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини услубий таъминлашга бағишланган семинар-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
 
Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда вилоят, шаҳар ва туманлар сайлов комиссиялари раислари, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда вилоят сайлов комиссияси раиси Шокиржон Мирзаҳмедов, вилоят сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Бобур Камолов 2018 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида ўтказилган давра суҳбати тафсилотлари, Марказий сайлов комиссиясининг 2017 йилда қабул қилган қарорлари ҳамда 2018 йил 4 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар Дастури тўғрисида”ги қарори ҳақида батафсил гапирдилар.
 
 
Наманган вилояти ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Баҳодир Бобохонов ўз сўзида парламент қуйи палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларига 2019 йил декабрь ойида ўтказилажак сайловларга тайёргарлик жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларга эътибор қаратиш кераклигини қайд этди.
Семинар-йиғилишида сайлов комиссияларининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари, ҳуқуқлари доираси, хизмат мажбуриятлари, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштириш каби сайлов жараёнида фаолиятни ташкил этишнинг услубий масалалари атрофлича муҳокама қилинииб, бу борадаги келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
 

Мавзуга оид

  1. Ахборот хизмати: унинг серқирра фаолияти нималарда акс этмоқда?

    Наманган шаҳар “Ягона дарча” марказида ўқув машғулоти бўлди. У вилоят ҳокимлиги ҳамда БМТнинг маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш дастури томонидан ташкилланди. 

    2016-09-29 16:27:19624
  1. Жанубий Корея прокуратураси президентдан кўрсатмалар беришни талаб қилди

    Корея республикаси прокуратураси мамлакат президенти Пак Кин Хедан, унинг коррупция можаросига алоқадорлиги бўйича кўрсатма беришни талаб қилди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги. Прокуратура, президент талабни қабул қилса, 29 ноябрда уни сўроқ қилишни режалаштирмоқда.

    2016-11-23 18:03:58649
  1. УЕФА президентлиги учун номзодлар маълум қилинди, сайлов 14 сентябрда

    УЕФА президентлиги учун номзодлар рўйхати маълум қилинди. Ташкилот матбуот хизматининг хабар беришича, Европа футболи раҳбари бўлиш учун 3 функционер кураш олиб боради, деб хабар беради «olamsport.com» нашри.

    2016-07-24 09:40:00852
  1. Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи округ комиссиялари таркибига номзодлар тавсия этилди

    20—21 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар бермоқда.

    2016-09-22 17:47:50732

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz