NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Сайловчилар депутат билан юзма-юз

Июль 02
08:44 2016

Жорий йилнинг 25 июнь – 5 июль кунлари оралиғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида фаолият олиб бормоқдалар.

 Қонунчилик палатасига Наманган шахридаги 40-Сардоба сайлов округидан сайланган депутат Шуҳрат Якубов шу кунларда ўз сайлов округи ҳудудидаги аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда. Бу ҳақда sharh.uz хабар бермоқда.

 Ўзаро мулоқотларда маҳаллий ҳокимият вакиллари, аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари, Адолат партияси фаол-лари иштирок этмоқдалар. “Адолат” СДП фахрийси Турғунпўлат Рўзибоев ҳам депутат билан бирга қатор мулоқотларда иштирок этди. Шунинг учун унинг фикрлари билан қизиқдик.

 – Бу сафарги учрашувлардан мен ўзим учун муҳим бир хулоса чиқардим, – дейди у. – Энг аввало, шуни айтиш керакки, ҳозирги сайловчининг ўн йил олдинги фуқародан катта фарқи борлиги сезилмоқда. Эндиликда кўпчиликнинг сиёсий онги юксалиб, ҳуқуқий маданияти ошаётганлиги кўзга ташланмоқда. Юртдошларимизнинг фикрлаш даражаси ҳам юқорилаб бормоқда. Аввалгидай турмуш икир-чикирлари ёки қандайдир шахсий муаммолар ҳақида саволлар деярли учрамади.

  Партия фахрийсининг гапларида жон бор, албатта. Бугунги кунда одамлар депутатларни нафақат қонунларнинг ижодкорлари, балки уларнинг ижро этилишини назорат қиладиган ишончли вакил сифатида  билмоқдалар. Шунинг учун кўп саволларда қонун ҳужжатларини тайёрлаш усул ва услубларига қизиқишни пайқаш мумкин. Уларни янада такомиллаштиришга оид таклифлар берилаётганлиги ҳам диққатга сазовордир. Яна қайси соҳаларга доир қонунлар қабул қилиниши зарурлиги тўғрисидаги фикрлар ҳам ўртага ташланмоқда.

 Тўғри, сайловчилар ҳаётда учраб турадиган у ёки бу муаммо бўйича ҳам депутатга мурожаат қилмоқдалар. Масалан, “Бўстон” маҳалласида яшовчи Олимжон Худойбердиев ёз ойларида мазкур ҳудудда ичимлик сув таъминоти кўнгилдагидай эмаслигини билдирди. Депутат томонидан мазкур масала депутатлик сўрови орқали ҳал этилиши қайд этилди.

  Шунингдек, “Янги қурилиш” МФЙ вакиллари томонидан аввалги учрашувлар давомида кўтарилган муаммолар ва улар депутат ёрдамида ҳал этилгани қайд этилди.

  Шу ўринда депутат Адолат партияси айни пайтда амалга ошираётган ижтимоий лойиҳалардан бири – “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлиги гарови” лойиҳасига сайловчиларнинг эътиборини қаратди. Бу йўналишдаги асосий вазифалардан бири айнан маҳаллалардаги ички йўлларни тартибга келтиришдан иборатлиги қайд этилди. Шу билан бирга маҳаллий партия ташкилотлари бу ишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлигига таяниши айтилди. Улар орасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан тортиб “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати-ю касаба уюшмаларигача бор.  Эндиги асосий масала – мазкур йўналишда амалга оширилаётган фаолиятнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини таъминлашдир.

 

Мавзуга оид

  1. Индонезияда юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар 43 кишининг ҳаётига зомин бўлди

    Индонезиянинг Ява оролида содир бўлган табиий офат қурбонлари сони 43 нафарга етди, яна 19 нафар киши қидирилаяпти, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги. Бундан аввал, 31 киши ҳалок бўлгани айтилганди. 

    2016-06-20 12:27:05854
  1. Сайловчилар билан учрашув

    Мустақиллик йилларида демократик тамойиллар асосида инсон манфаатларининг ҳимояси олий қадрият сифатида кўтарилганлиги юксак эътирофга лойиқ. 

    2016-07-01 14:18:48963
  1. Депутат ҳамда Сенати аъзолари Чуст тумани аҳолисининг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганишмоқда

    4 та хонадонга қорамол сотиб олиш учун туман Микрокредит банк орқали амалий ёрдам берилди.

    2017-02-03 12:30:101019
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451194

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz