NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

"Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!": 15 нафар ишсиз ўғил-қиз бандлиги таъминланди

Ноябрь 03
20:50 2018
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси сайловолди дастурида ёшлар билан ишлаш масаласига ҳам алоҳида устувор вазифа сифатида эътибор қаратилган. Айни шу мақсадда O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан истиқболли тадбирлар, лойиҳалар амалга оширилмоқда. 
 
Қайд этиш жоиз, шу йилнинг март ойида Наманган туманида “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида 102 нафар уюшмаган ёшлар ишга жойлаштирилиб, уларни ҳаётда ўз ўринларини топишига яқиндан кўмаклашилган эди.
 
“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси вилоятнинг бошқа туманларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Учқўрғон туманидаги “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилди.
 
- 2017 йилнинг 12 июлида Президентимизнинг парламент, сиёсий партиялар ва экоҳаракат вакиллари ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида ҳам сиёсий партиялар олдига уюшмаган, яъни ишламайдиган, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар билан ишлаш бўйича долзарб вазифалар белгилаб берилган эди, - дейди O’zLiDeP Наманган вилояти кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Мусохон Юсуфжонов. - Шу вазифларни ижросини таъминлаш учун ҳудудларда уюшмаган ёшларни аниқлаб, лойиҳаларимиз орқали уларни тадбиркорлик субъекларига ишга жойлашишларига кўмаклашмоқдамиз.
 
- 2017 йилдан иш бошлаган корхонамизда бугунги кунда юздан зиёд ёшлар меҳнат қилишмоқда, - дейди “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” масъулияти чекланган жамияти бош технологи Ҳасанбой Бурхонов. - 500 гектар ер майдонида кластер усули асосида консерва ва томат маҳсулотларини ишлаб чиқармоқдамиз. 2019 йилда кўшимча цехлар очилиш ҳисобига 100 кишини ишга жойлаштиришни режалаштирганмиз.
 
Форум давомида иштирокчи ёшлар жамият фаолиятининг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этиб, соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган “мастер–класс”да фаол қатнашдилар. Бунда ташқари ёшлар корхонага ажратилаган кластер майдонида маҳсулотларни етиштириш фаолияти билан ҳам танишди.
 
Форум якунида 15 нафар уюшмаган, яъни аниқ машғулот тури ёки ўқиш жойига эга бўлмаган ёшлар “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” масъулияти чекланган жамиятига ишга жойлаштирилди. Ўндан ортиқ ёшларни ўз тадбиркорлигини бошлашга партиявий механизмлар орқали амалий ёрдам берилиб, қўллаб-қувватланди.
 
“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси вилоят ҳудудлари бўйлаб давом эттирилмоқда.
 
O‘zLiDeP Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати.

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541361
  1. Наманганда бўлган япониялик қиз Ўзбекистонда яшаб қолишини билдирди

    Мамлакатимизда комил ёшлар авлоди шаклланди. Бу биринчи  Президентимиз Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган таълим-тарбия стратегиясининг нақадар ҳаққонийлигидандир.

    2016-10-02 16:44:24874
  1. Маъмуржон – йилнинг энг фаол журналисти

    Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ҳар йили анъанавий турзда ўтказиб келинаётган «Йилнинг энг фаол журналисти» танлови якунланди.

    2016-06-27 14:50:521255
  1. Наманганда ўтказилган “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг минтақавий босқичида 37 ўғил-қиз истеъдодини намойиш этди

    “Истиқлол ғунчалари” республика кўрик-танловининг Наманганда бўлиб ўтган минтақавий босқичида Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидан 37 ўғил-қиз истеъдод ва маҳоратини намойиш этди. 

    2016-10-27 18:10:14821
  1. Чустлик 43 нафар ёшлар иш билан таъминланди

     Чуст шаҳридаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, Камолот ЁИҲ ва Бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси  ташкил этилди.

    2017-03-01 11:55:52527

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz