NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди

Июль 21
16:56 2018
“Кеча икки хотиннинг бир-бири билан ёқалашаётганини кўриб, тўғриси, аёл бўлиб туғилганимга афсусланиб кетдим. Улар ёнида ота-онаси қатори одамлар турганига ҳам қарамай, бир-бирини шунчалик беандиша сўзлар билан ҳақорат қилардики… Ёқа ушламасликнинг иложи йўқ…”
“Арзонроқ экан, деб бозордан икки кило гўшт олдим. Негадир кўнглимда шубҳа уйғонди ва назорат тарозисида тортиб кўрдим. Не кўз билан кўрайки, гўшт бир кило-ю олти юз грамм тош босди. Жаҳлим чиқиб, қассобнинг олдига бордим. “Келинойи, агар сизга тўғри тортиб берсак, ҳеч қандай фойда кўролмаймиз. Қимматроқ нархда бўлса, марҳамат, тўғрилаб тортиб берамиз”, дейди…
“Ўтган куни сотувчига уч кило олма тортиб бер десам, нақд ярим кило уриб қоляпти. Нега ундай қиляпсан, десам, “Узр, билмай қолибман”, дейди. Бу одам кун бўйи яна қанча харидорнинг ҳақидан уриб қоларкин? Наҳот шундай йўл билан бола-чақа боқса, тарозидан уриш, бировнинг ҳақига хиёнат қилиш катта гуноҳ эканини билмаса?!”
“Эй, менга қара, инсофинг борми ўзи, на пулимни қайтарасан, на фоизини тўлайсан?! Агар бир ҳафта ичида пулимни фоизи билан қайтармасанг, туғилганингга пушаймон қилдираман!”
Юқоридаги воқеаларни сиз ҳам кўп эшитгансиз ёхуд шу каби ҳолатларнинг жабрдийдаси бўлгансиз. Бундай воқеаларга, айниқса бозорларда бот-бот дуч келасиз. Энг ёмони, бундай ҳолат айримлар учун одатга айланиб бўлган. Баъзи аёллар, келажагимиз тарбиячилари ҳисобланмиш оналаримиз, турмуш қурмаган қизларимиз бир-бири билан ёқалашишдан уялмаяпти, эркаклар айтишга ор қиладиган сўзларни ҳам бемалол тилга олаяпти. Билса ҳазил, билмаса чин, қабилида иш кўраётган айрим кимсалар тарозидан уриб, фарзандларини ҳаром луқма билан боқаяпти. Тарозидан уриш, фоизга пул бериш, яъни судхўрлик мусулмончиликда катта гуноҳ саналади.
Бундай “гуноҳ”ларни кимдир билиб, кимдир билмай қиляпти. Тарозидан уриб қолиш, фоизга қарз бериш катта гуноҳлигидан айримларнинг хабари бўлмаслиги ҳам мумкин. Эркаклар билан  ёқалашишдан тап тортмаётган “бозорчи аёл”ларимиз ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолаётгани йўқ. Давр ўзгариши, турмуш тарзимизга замонавий ахборот-коммуникация воситалари кириб келиши жараёнида миллий ва диний қадриятларимиздан бир оз узоқлашдик. Бугун эса вазият буткул ўзгармоқда. Хўш, уларнинг маънавияти ва маърифатини ошириш учун нима қилишимиз керак?
Мамлакатимизда халқимизни инсонпарварлик ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, юксак ахлоқ руҳида тарбиялаш, диний қадриятларни тиклаш, одамлар ўртасида меҳр-оқибатни кучайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳатто Қуръони Карим, “Ҳадиси шариф билимдони” каби республика танловлари ўтказиляпти. Пойтахтимизда Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилмоқда. Булардан асосий мақсад — одамларни тўғри йўлга, яъни маърифат, маънавият ва адолат йўлига бошлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишдир.
Юқорида бугун бозорларимизда рўй бераётган айрим воқеаларни бежиз келтирмадик. Бизни ажаблантирган нарса, бозор маъмурияти шундай воқеаларни кўриб, билиб, ҳамон кузатувчи сифатида тураётгани.
Ҳолбуки бунга қарши курашишнинг бир неча усул ва воситаси бор. Бозор маъмурияти эса “сен менга тегма, мен сенга тегмайман” қабилида иш тутишни афзал биляпти. Масалан, барча бозорда радиоалоқа хизмати мавжуд. У орқали солиқлар, мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш ҳақида хабар ва маълумотлар, баъзан кун бўйи бўлар-бўлмас қўшиқлар янграйди. Лекин шу пайтгача бозор радиоалоқасидан тарозидан уриш, судхўрлик билан кун кўриш катта гуноҳлиги айтилган оят ва ҳадислардан намуналар келтирилганини, ёхуд диний уламолар, маънавият-маърифат вакилларининг одамларни яхшиликка, эзгу амалларга чорловчи маърузаларини ҳеч эшитганим йўқ. Менимча, агар бозорларимизда ҳам шундай чиқишларни йўлга қўйсак, тез орада ижобий натижа бериши шубҳасиз.
Бу борада бевосита ўзим гувоҳ бўлган бир ҳолатни мисол сифатида келтирмоқчиман. Ишга бораётганимда ҳар куни йўл бўйида “Бу ерга чиқинди ташламанг. Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Мана, сўзнинг, маънавиятнинг қудрати. Хулосани эса, ўзингиз чиқараверинг!
 
Равшан Маҳмудов.
Манба: “Milliy tiklanish” газетаси.
 

Мавзуга оид

  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191096
  1. “Оқ йўл сенга битирувчи”

    Наманган шаҳридаги Наманган Санъат коллежида 7 та йўналиш асосида 16 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

    2015-2016 ўқув йилида коллежнинг 199 нафар ўқувчилари 16 та мутахассислик бўйича ўқишни тамомладилар.

    2016-06-18 13:52:451535
  1. Сен отанг қалбида тирик бир қайғу, онанг юрагида чақиндай қолдинг!

    «... Аҳмаджон вафот этиптими?! Қандай яхши йигит эдия! Охирати обод бўлсин», дейишяпти. Жанозанг кунию асти қўявер, одам тўлиб кетди. Сен... Наманган шаҳар статистика бўлимида турли вазифаларда ишлаб, бўлими бошлиғи ҳам бўлдинг. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишладинг. Ҳозиргача иқтисодиёт вазирлигининг бош мутахассиси эдинг.

    2017-12-02 21:12:142501
  1. Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди"
    Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
    2018-10-15 10:01:51198

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz