NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистонда илк бор кўзи ожизлар учун Конституция китоби чоп этилди 21:29 09/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишлаб, юртимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Конституцияси брайл ёзувида нашр қилинди.

Батафсил
Президент халқ кўнглидаги гапларни айтди 17:53 09/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз раҳбари бўлган илк кунларданоқ мазкур конституциявий принцип давлат сиёсатининг асосига айланди. Президентимиз халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилишни олий мақсад, мезон қилиб қўйди. Ташкилотлар “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида ишлайдиган бўлди. 
Батафсил
Билдиришномалар бўлими 11:32 07/12/2018
Батафсил
Ўзбекистон Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди 10:15 07/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган норасмий мажлисида иштирок этди.
Батафсил
Наманган муҳандислик-технология институтида китоб дўкони очилди 19:21 06/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган муҳандислик-технология институтида “Наманган китоб олами” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда барпо қилинган “Китоб олами” дўкони фойдаланишга топширилди.
Батафсил

Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди?

Сентябрь 23
17:25 2018
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлашда соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантиришга устувор аҳамият қаратилмоқда. Соғлом ҳаёт кечириш учун эса аввало зарарли иллатларга барҳам бериш керак. Кашандалик ҳам  инсон тўкис яшашига тўсқинлик қилувчи, энг ачинарлиси кўплаб ҳолларда умрга зомин бўлувчи хатарли одатлар сирасига киради. Афсуски, тамаки ва бошқа воситаларни чекишга ружу қўйганлар унинг мудҳиш оқибатларини кеч тушуниб етишади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланганди. Мазкур қонуннинг мақсади – жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекиш кенг тарқалишига йўл қўймаслик, чекмайдиган фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ва тамаки тутуни билан зарарланишнинг олдини олиш, чилим ва электрон сигареталар чекиш натижасида келиб чиқадиган касалликлар ҳамда гуруҳ бўлиб чекиш оқибатида юқиш хавфи бўлган хасталиклар тарқалишининг олдини олишдир.
 
15 моддадан иборат қонунда “чилим”, “чилим учун тамакисиз чекиш аралашмаси”, “чилим чекиш учун дамлама”, “чилим учун чекиш тоши”, “электрон сигарета” каби асосий тушунчаларнинг мазмуни очиб берилган, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш мумкин бўлмаган жамоат жойлари рўйхатига аниқлик киритилган.
 
Қонунда чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама ва тарғиб қилишни чеклашга доир нормалар келтирилиб, унда жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш чораларини кўриш учун масъул шахслар ва уларнинг мажбуриятлари белгиланган, жамоат жойларида жойлашган хоналарни чилим ва электрон сигареталарни чекиш учун бериш, худди шунингдек жамоат жойларида чилимни ва электрон сигареталарни фойдаланишга бериш тақиқланади.
 
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
 
Ушбу қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. Яъни, 2018 йилнинг 1 октябрь кунидан бошидан унга амал қилиш бошланади.
 
Солижон Мўминов,
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281459
  1. 10 июндан Ўзбекистонда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонун кучга кирди

    Қонун электрон ҳукуматнинг вазифа ва принципларини, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатларини белгилаб беради. 

    2016-06-11 08:32:171032
  1. Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди

    Уммон султони чилим (кальян) чекишга қарши кураш бошлаб, шундай хизматлар таклиф этиладиган кафе ва ресторан эгаларига нисбатан қоидаларнинг қатъийлаштирилиши ҳақида маълум қилган.

    2016-05-29 18:53:22945
  1. Ёшлар Иттифоқи раҳбари Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси ва сенатор бўлади

    Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбари айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб боришини ҳуқуқий асосда белгилаб қўйиш даркор. Шу билан бирга, у Президент фармонига биноан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланади.

    2017-07-03 07:50:172098
  1. iPhone 7 фойдаланувчиларни нима билан ҳайратга солади?

    Apple компанияси журналистларга сентябрда бўлиб ўтадиган тақдимот маросимига таклифнома тарқатди. Мазкур тадбирда янги авлод iPhone'нининг илк тақдимоти кутилмоқда, шу сабабли унга бўлган қизиқиш анъанавий тарзда кучли.

    2016-08-31 22:50:08916

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz