NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

Шаффоф давлат хизматлари кўрсатишда қулайлик: Наманган туманида замонавий ДХМ қурилмоқда

Февраль 01
20:28 2019

Юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар замирида энг аввало, инсонларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, халқимизни ҳаётдан розилигини таъминлашдек олижаноб мақсадлар мужассам.

Хусусан, мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтган 2018 йилда Давлат хизматлари агентлиги ҳамда унинг тизимида Давлат хизматлари марказларини ташкил этилиши ҳам фуқароларга қулай шарт-шароитларни яратиш, давлат идораларига мурожаатларида турли сансоларлик ва оворагарчиликларнинг олдини олишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.

- Қайд этиш жоиз, ташкил топганига эндигина бир йил тўлган бўлса-да, мазкур янги тизимда Наманган туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, туман Давлат хизматлари маркази томонидан ўтган бир йил ичида аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сони 16 турдан қарийб 100 турга яқинлашди, - дейди туман Давлат хизматлари маркази директори Машҳура Исомиддинова.

Табиийки, бундай қулай ва ишончли тизимга мурожаат қилувчилар сони ҳам кескин кўпайди. Айни шу омилдан келиб чиққан ҳолда, фуқароларга янада қулай имконият ва шарт-шароитларни яратиш мақсадида туман Давлат хизматлари марказининг янги биноси замон талаблари асосида қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Бу борада Президентимизнинг 2018 йил 8 майдаги  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Наманган тумани, Катта Тошбулоқ маҳалласи Мустақиллик кўчаси, 68-уйда жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси фойдаланиб келаётган 0,12га ер майдонида жойлашган “маъмурий” бино-иншоотларни давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида Наманган тумани Давлат хизматлари маркази сифатида намунавий лойиҳалар асосида мукаммал қайта реконструкция қилинмоқда. Шунингдек, қўшимча бино-иншоотлар ҳам барпо этилмоқда. Бунёдкорлик ишлари инвестор – “Стройтехмонтаж бинокор” хусусий корхонаси томонидан давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида олиб борилмоқда.

Демак, инвесторлар билан тузилган келишувга мувофиқ Давлат хизматлари марказининг янги биноси Наврўз байрами арафасида, яъни шу йилнинг март ойида фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, барпо этилаётган биноларда аҳоли ва тадбиркорларга шаффоф давлат хизматлари кўрсатилиши учун барча қулай шароитлар вужудга келади.

 

Оқилхон Дадабоев,

Namnews.uz ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

 

 

Мавзуга оид

  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:081204
  1. Тадбиркорларга яна бир қулайлик! Бундан албатта фойдаланинг

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар тавсифлагичига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда кичик тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратилган.

    2017-05-31 18:00:313021
  1. "E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони

    Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

    2018-11-20 12:38:381352
  1. Жеки Чан кинематографиядаги буюк хизматлари учун "Оскар" билан тақдирланадиган бўлди

    АҚШ кинематография санъати ва фанлари академияси кинематографиядаги буюк хизматлари учун "Оскар" мукофоти билан тақдирланадиган совриндорлар номини маълум қилди. Бу ҳақда Variety нашрига таянган холда kun.uz хабар бермоқда

    2016-09-02 11:30:24854
  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:071064

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz