NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти дунё тинчлигини ва тараққиёти таъминловчи кучга айланди

Июнь 10
01:10 2017

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остона саммитини бутун дунё диққат эътибор билан кузатди ва атрофлича ёритди. Шуни баралла айта оламизки, ушбу ташкилот дунё тинчлигини ва тараққиёти таъминловчи кучга айланди.

Саммитнинг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларида иштирок этган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор аҳамиятга молик таклифлари билан мамлакатимизнинг ушбу ташкилотдаги нуфузи ва ўрнини яна бир бор намойиш қилди.

Мажлисдаги нутқида Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазиятни тезроқ барқарорлаштириш бутун минтақамизда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. Самарқанд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти кўмагида Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказининг ташкил этилиши миллатлараро, маданиятлараро муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади, деди давлатимиз раҳбари. 

Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш тарафдоридир. Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида кенг кўламли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга биз алоҳида аҳамият қаратамиз. 

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши мамлакатларимизнинг жаҳон бозорига қисқа йўллар орқали чиқиш имкониятларини кенгайтиришда алоҳида аҳамиятга эга. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлатлари темир йўл соҳаси раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади. 

ШҲТ марказлари – халқ дипломатиясининг доимий фаолият юритувчи институтларини таъсис этиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди. 

Ташкилотнинг 2016 йилги Тошкент саммитида Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумлар имзоланган эди. 

Остона саммитида Ҳиндистон ва Покистон ташкилот аъзолигига қабул қилинди. Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТ аъзоси мақомига эга бўлиши Ташкилот имкониятларини кенгайтириб, халқаро майдонда долзарб муаммоларни ҳал этиш, минтақа ва дунёда хавфсизлик, барқарор тараққиётни таъминлашда кўп томонлама механизм сифатида Ташкилот ролини янада оширишга хизмат қилади. 

Саммит иштирокчилари ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси фаолиятига оид ахборотларни тинглаб, уларнинг фаолиятини ижобий баҳолади. Ушбу тузилмаларга Ташкилот доирасида барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни, хусусан, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини жадал ривожлантириш, саноат инфратузилмаларини модернизация қилиш, сармоявий лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, ишбилармон доиралар ва молиявий тузилмалар ўртасида бевосита алоқаларни кенгайтириш орқали ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш тавсия этилди. 

Саммит якуни бўйича Остона декларацияси қабул қилинди. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик Хитой Халқ Республикасига ўтди. 

Мавзуга оид

  1. Дўстлик ва ҳамкорлик тараннуми

    “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент саммити иштирокчилари учун концерт намойиш қилинди. 

    2016-06-24 11:36:46706
  1. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланди

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. 

    2016-06-24 11:42:10768
  1. Юз эллик минг фермер, тўрт миллиондан ортиқ ишчи ҳуқуқий ҳимоясини таъминловчи асос ҳақида

    Янги фармон ва қарорнинг эълон қилингани мамлакатимизда фаолият олиб бораётган бир юз эллик мингдан ортиқ фермерлар, қарийб тўрт миллионга яқин қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат қилаётган ишчи, сувчи, механизатор ва бошқа барча меҳнаткашларни, халқимизни, қолаверса бу соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилаётган биз депутатларни ҳам беҳад қувонтирди.

    2017-10-12 13:32:26591
  1. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови
    Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон 
    Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали 
    маросимдаги маърузаси
    2016-12-09 08:58:08431
  1. 10 июндан Ўзбекистонда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонун кучга кирди

    Қонун электрон ҳукуматнинг вазифа ва принципларини, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатларини белгилаб беради. 

    2016-06-11 08:32:17722

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz